Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан 2018 йил давомида олиб борилган ишлари тўғрисида М А Ъ Л У М О Т

  Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси 2018 йил давомида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати таъминланди ва Бошқарманинг асосий фаолияти 2018 йилнинг биринчи ва иккнчи ярим йиллиги учун тасдиқланган Иш режаларига мувофиқ табиатдан оқилона фойдаланишнинг иқтисодий ва экологик асосланган услубларига ўтиш бўйича муҳим устувор вазифалар амалга оширилди.  
 Хусусан, инсон саломатлиги учун атроф-муҳит сифатини ва экотизимлар ҳолатини яхшилаш бўйича кузатувлар ўтказилди. Атмосфера ҳавосини ифлосланиши бўйича кузатув маълумотларига мувофиқ Навоий шахрида барча ўлчанадиган ингредиентлар бўйича санитария-гигиена меъёрларига мос келди.  Бошқармада ижро интизомига риоя этиш, кадрларни танлаш жой-жойига қўйиш ва уларни малакаларини ошириш, резерв кадрларни тайёрлаш борасида доимий тадбирлар амалга оширилмоқда.
      Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ва қонун ости хужжатлари талаблари ижроси юзасидан назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 7 декабрдаги 219-сонли йиғилиш қарори билан тасдиқланган текширишлар режа-жадвалига асосан 6 та хўжалик юритувчи субьектларда текширишлар ўтказилиши белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 5 та хўжалик юритувчи субьектларда режали текширишлар ўтказилиб, шундан битта хўжалик юритувчи субъектда режали текшириш ўтказилмади. (Изоҳ: Навоий вилояти Нурота туманида фаолият юритаётган «ZAFAR GRANITE MINING» (ИНН 302477679) масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонага тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ корхонада Ўзбекистон Республикасининг атроф-муҳит муҳофазасига оид қонунчиликка риоя этилиши юзасидан режали текшириш ўтказиш учун бошқарманинг 2018 йил 24 январдаги  4-Б сонли буйруғига асосан масъул ходимлар жорий йилнинг 29 январидан 07 февраль кунлари хизмат сафарига юборилиб, Бошқарма ходимлари томонидан қонунчиликда ўрнатилган тартибда қўшма корхона раҳбарига текшириш ўтказиш буйруғи ва текшириш дастури тақдим этилганда, давлат инспекторларини ҳар хил ҳақоратли сўзлар билан ҳақорат қилиб, тақдим этилган буйруққа, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат бошқаруви органи ходимларига ҳурматсизлик қилган ҳолда “Президентнинг қарорига асосан икки йил ҳар қандай текширув ўтказилмайди, шу сабабли 2020 йилдан кейин текшириш мумкин” деган ёзув киритиб, қайтиб безовта қилмасликларини айтган. Шу сабабли Нурота туманида фаолият юритаётган «ZAFAR GRANITE MINING» (ИНН 302477679) масъулияти чекланган жамият шаклидаги қўшма корхонасида текшириш ўтказилмасдан 2018 йил 8 февралда 04/257–сонли хат орқали вилоят прокуратурасига юборилган).  
 Шунингдек Республика кенгашининг 2017 йил 7 декабрдаги 219-сонли йиғилиш қарорига асосан назорат тадбирлари давомида аниқланган табиатни муҳофаза қилиш борасидаги қонунбузарликлар учун 5 нафар масъул жавобгар шахсларга нисбатан 2 млн 239 минг 120 сўм миқдорида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 261-моддасида берилган ваколатлар доирасида жарималар белгиланиб, 2 млн 239 минг 120 сўм ундириб олинди.
        Ўтказилган  текширишлар натижасида аниқланган камчиликлар юзасидан 5 та корхонада 18 та мажбурий кўрсатмалар берилди, ушбу берилган мажбурий кўрсатмаларнинг бажарилиши юзасидан назорат тартибида текширишлар амалга оширилиб, назорат тадбирлари давомида берилган мажбурий кўрсатмаларнинг ўз муддатларидаижроси таъминланганлиги аниқланди ва назоратдан чиқарилди.
Назорат тадбирлари давомида 2018 йил давомида олиб борилган режали, рейд ҳамда бошқа текширишлар натижасида жами 776 та (566 та) шахсга нисбатан 181566,024 сўм (128212,443 сўм) жарима белгиланиб, 177333,600 сўм (133519,772 сўм) ундириб олинди.
Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2018 йил давомида бюджет ташкилотларни текшириш режа-жадвалига асосан 180 та ташкилотда текшириш ўтказилди.
Вилоятда ўтказилган рейдлар бўйича 578 та (200 та) қонунбузар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги кодекси»нинг тегишли моддаларига асосан жами 135485,027 (37149,278) сўм миқдорида жарима белгиланди ва 134244,183 сўм (36640,925 сўм) ундириб олинди.
Шунингдек жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.09.2017 й  илдаги ПҚ-3286-сонли “Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан вилоят ҳудудида ҳуқуқбузарликларга чек қўйиш мақсадида, қарор чиққандан буён  дарё ва сой узанларида ноқонуний равишда кенг тарқалган фойдали қазилмалар қум шағал қазиб олувчи юридик ва жисмоний шахсларни бошқарма давлат инспекторлари тегишли идоралар ходимлари билан ҳамкорликда  рейдлар ўтказиб, ўтказилган рейд жараёнида 40 нафар юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан МЖтКнинг 70 моддаси 1-қисмига асосан 24940,480 сўм жарима қўлланилиб, 22562,715 сўм ундириб олинди.
       Бошқармада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2833-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан, бошқарманинг 2017 йил 05 апрелдаги №48-П–сонли бўйруқ ишлаб чиқилиб, буйруқ асосида ишлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари бу борада ишларни кучайтириш мақсадида тизимдаги барча ишчи ходимларга ҳар ҳафта давомида Ҳуқуқбузарликлар профилактикасиси бўйича қилинган ишларни асословчи хужжатлар билан маълумот тақдим этиши юзасидан топшириқ берилиб, умумлаштирилган маълумотлар “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоят комиссияси ишчи органига ҳар ой якуни билан тақдим этилиб, бу борада ишлар давом этмоқда.
     Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгашининг кенгайтирилган йиғилишининг 2005 йил 28 декабрдаги 6-сонли баённома карорининг 12-бандига асосан 2018 йил  давомида  5 маротаба  табиат қонунчилиги  бузилганлиги  аниқланди.
Соҳалар бўйича: 5 таси кўп қаватли уйларнинг томларида ноқонуний равишда очиқ аланга олдириб битум эритилиши бўйича, 0 (0) таси дарахт барги хазонларини ёқилиши бўйичадир.
Аниқланган қонунбузарликларга 1550,100 сўм кўп қаватли уйларнинг томларида ноқонуний равишда очиқ аланга олдириб битум эритилиши бўйича, дарахт барги хазонларини ёқилиши бўйича 0 (0) минг сўм.
Ер ресурсларини муҳофаза қилиш бўйича Навоий вилояти 1982 йил ташкил этилган бўлиб майдони 10,9 млн гектардан иборат. Аҳолиси 950 мингдан ортиқ.
Маркази Навоий шаҳри
Вилоят ҳудуди маъмурий жихатдан 2 та шаҳар (Навоий, Зарафшон) ва 8 та туманга бўлинган, булар Кармана, Хатирчи, Навбахор, Қизилтепа, Конимех, Нурота, Томди ва Учқудуқ туманларидир.
Умумий ерининг асосий қисмини Қизилқум сахроси яйловлари ташкил этади.
131,8 минг гектарни ташкил этувчи суғориладиган майдонлар Зарафшон дарёси воҳасида жойлашган. Суғориладиган ерларнинг 97,7 минг гектари ҳайдаладиган ерлардан иборат. Ушбу суғориладиган ерларнинг ҳосилдорлиги ёки экологик жиҳатдан тозалигини уларнинг мелиеротив ҳолатини яхшиловчи ер ости сизот сувларини сатҳи ва ерларни шўрлигини даражасига боғлиқ.
Қуйи зарафшон Гидрогеологик мелиератив экспедициясининг йиллик кузатув натижасига кўра 2018 йил 1 январ ҳолатига вилоят ерларин шўрланиш даражаси қуйдагича: шўрланмаган ерлар 16,7%, кучсиз шўрланган ерлар 73,1%, ўртача шўрланган ерлар 9,4% ва кучли шўрланга ерлар 0,8% ни ташкил этади.
Ушбу кўрсаткичлар сўнги 3 йиллик динамикасига кўра сўнги йилларда ерлар мелиератив ҳолатини яхшилаш бўйича тасдиқланган миллий дастурга асосан олиб борилаётган мелиоратив тадбирлар мавжуд завур тармоқларини қайта тиклаш, тозалаш ишлари натижасида шўрланмаган ерлар майдони 5,1 минг гектарга, кучсиз шўрланган ерлар 6,9 минг гектарга, ортган. Ўртача шўрланган ерлар 7,4 минг гектарга ва кучли шўрланган ерлар 4,7 гектарга камайган.
Вилоятда ҳайдаладиган ерларни асосий иқтисодий кадастр кўрсатгичи бонитет балларига кўра 8 та тоифага бўлинади ва ўртача бонитети 52 балдан иборат. Банитети 20 баллик ерлар 2% ни, 30 баллик ерлар 9% ни, 40 баллик ерлар 16% ни, 50 баллик ерлар 19% ни, 60 баллик ерлар 20% ни, 70 баллик ерлар 21% ни, 80 баллик ерлар 11% ни, ва  90 баллик ерлар 2% ни ташкил қилади.
      Сув ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш бўлими ва бошқарманинг давлат инспекторлари томонидан 2018 йилнинг 1,2,3-чораги давомида белгиланган режалар ва вилоят бошқармаси томонидан тасдиқланган Низом талаблари ва амалдаги қонунлар асосида вилоятда экологик соғлом муҳитни яратиш, хўжалик юритувчи  субъектлар ҳамда барча ер ва сувдан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ер ости бойликлари”, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонун ва қонун ости меьёрий хужжатлар ҳамда қоидаларнинг  бажарилишини назорат қилиш борасида  бир қатор  ижобий ишлар амалга оширилди.
2018 йилнинг 1,2,3-чораги давомида бўлим томонидан текшириш ва рейдлар  101 тани ташкил этиб, шундан хўжалик юритувчи субъектларда тасдиқланган режага асосан 1 та, қолган 100 таси тезкор рейдлардан иборат.
Мазкур ўтказилган текшириш ва рейдлар давомида аниқланган камчиликларни бартараф этишлик учун 81 та мажбурий кўрсатма берилиб, шундан 9 таси муддатли кўрсатмалар бўлиб, 9 таси тўлиқ бажаришга эришилган қолган 72 таси доимий кўрсатмалардир.
      Давлат инспекторлари томонидан  2018 йил давомида 104 нафар, шу жумладан 15 та мансабдор шахсларга Ўзбекистон Республикаси “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг Табиатни муҳофаза қилиш соҳаларига оид моддаларни бўзганликда айбдор деб топилди ва  40 756 660  сўм миқдорида (шу жумладан 15 нафар) мансабдор шахсларга 5 411 800 сўм жарима солиниб, жарималарни ўндирилиши 38 913 660 сумни ташкил қилиб, 103 фоизга бажарилиши таъминланди.
Шундан Тупроқ ифлосланиши бўйича 1 нафар мансабдор шахсга нисбатан 921500 сўм шу жумладан 1 нафар фуқарога нисбатан 184300 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилиб, амалда 1 033 440 сўм  жарима ўндириб олинди.
 Кенг таркалган фойдали қазилма бойликлари бўйича 40 нафар фуқароларга нисбатан 24 940 480 сўм  маъмурий жарима қўлланилиб, 23 097 480 сўм ўндириб олинди.
Ўзбекистон Республикаси “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуни бўйича 42 нафар фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан 9 531 800 сўм  маъмурий жарима қўлланилиб, 8 105 640 сўм ўндириб олинди.
2018 йил ҳосили учун 2400 тонна уруғлик чигит гоммоз ва илдиз чириш касалликларига қарши марказлашган ҳолда “Зарафшонпахтасервис” МЧЖ ва Қизилтепа пахта тозалаш корхоналарида Далброн, Бахор ва П-4, уруғдорилагичлари билан, шундан 29,5 тоннасига шира-трипсни олдини олишда ишлатиладиган Крузер экстра препарати қўшилган ҳолда дорилаш ишлари ўтказилди.
Вилоятда 40600 гектар ғалла майдонларида бир йиллик икки паллали бегона ўтларга қарши 43666 гектар ва бошоқли бегона ўтларга 6540 гектар, печак, отқулоқга 108 гектар, райграсга 523 гектар жами 50837 гектарда ер усти аппаратлари билан кимёвий ишловлар ўтказилди.
Бошоқли дон зараркунандаларига қарши профилактика мақсадида ҳар гектарига 30 дона имога ҳисобида 24839 гектарга олтинкўз энтомофаги тарқатиб чиқилди.
Вилоят бўйича 30781 гектар ғалла майдонларида зараркунандаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилди.
Жорий йил бошоқли дон экинларида 40600 гектарда касалликлар тарқалиши мумкинлиги мутахассислар томонидан аниқланиб шу майдонлардан 39021 гектарида фунгицидлари билан кимёвий ишловлар ўтказилди.
2018 йил вилоятда 12 та биолаборатория фаолият кўрсатиб, 30 июнга қадар зараркунандаларга қарши биологик усул ёрдамида курашиш учун
112,7 кг трихограмма, 43,2 млн дона бракон ва 5,432 млн дона олтинкўз ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, улар томонидан 119,2 кг трихограмма, 44,9 млн дона бракон 6,2 млн дона олтинкўз энтомофаглари кўпайтирилди ва ғалла зараркунандаларига қарши профилактика мақсадида 24839 гектарда ҳамда ғўза майдонларида профилактик мақсадида 6207 гектарда олтинкўз, 5730 гектарда трихограмма, 12867 гектарда бракон, шира-трипсга қарши 47673 гектар олтинкўз, тунламларга қарши 46263 гектарга трихограмма ва кўсак қуртига қарши 27025 гектарга трихограмма ва  ўргимчакканага 42932 гектар олтинкўз жами 213536 гектарга энтомофаглар тарқатилди.
Ғўзада кўсак қурти капалакларини аниқлаш ва уларнинг кенг майдонларга тарқалишини олдини олиш мақсадида 2017 йил мавсумидан қолган 8766 комплект ва 2018 йилда эса “Навоийагрокимёҳимоя” ҲАЖ томонидан “Агроэкокимё” институтидан 13864 комплект келтирилган, жами 22630 комплект ферамон тутқичлар захираси яратилган бўлиб, шундан
20367 комплекти мавсум давомида ғўза майдонларини хар 1,5-2 гектарига бир донадан ўрнатиб чиқилди.
       Жорий йилнинг 4-чорак  маълумотларига асосан ғўза майдонларида шира-трипсга 12000 гектарда, ўргимчакканага 8300 гектарда кимёвий ишлов ўтказиш режалаштирилган.
Ҳозирги кунда ғўза майдонларида шира ва трипсга қарши
17308 гектарга етадиган “Далприд”, “Атилла супер”, “Карате”, “Далпронил супер”, “Далате плюс”, “Киллер” ва “Энтолучо” ҳамда ўргимчакканага қарши 18499 гектарни таъминлайдиган “Алтин”, “Тетрасан”, “Неомектин”, “Тетрамайт”, “Абама” ва “Энтомектин” ва  кўсак қуртига қарши 1014 гектарни таъминлайдиган “Эмафос” ва “Бимектин” инсектоакарицидлари заҳираси яратилган.
 Ғўза майдонларида шира-трипсга қарши 20357 гектар, ўргимчакканага қарши 19580 гектар ва кўсак қуртига қарши 915 гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказилди ҳамда 2-3 маротабадан биостимуляторлар билан баргидан озиқлантириш (суспензия) ишлари амалга оширилди.
Шунингдек, жамиятимиз томонидан бугунги кунга қадар 109,5 тонна олтингугурт заҳираси яратилган. Шу билан бирга зараркунандаларга қарши
21925 гектарда ИСО қайнатмаси билан ишловлар олиб борилди.
Ғўза майдонларида кузги тунлам капалакларни тарқалишини аниқлаш мақсадида 23150  дона феромон тутқичлар заҳираси яратилган ва бугунги кунда 20367 донаси ғўза майдонларига ўрнатилди.
Шу билан бирга биолабораториялар томонидан сўрувчи зараркунандаларга қарши профилактика мақсадида 233957         гектар олтинкўз, 135849 гектар трихограмма ва 59254 гектар майдонга бракон энтомофаглари тарқатилиб чиқилди.
     Навоий   вилояти  ҳудудида   жойлашган  саноат корхоналаридан:
Тупроқ ифлосланишини назорат қилиш секторида 2018 йил 4-чораги мобайнида ифлослантирувчи манбалар мониторинг режасига киритилган 5 та объектнинг 8 та манбасидан тупроқ намуналари олиниб, 172 та таҳлил ишлари, режадан ташқари 4 та объектнинг 5 та манбасидан тупроқ намуналари олиниб, 32 та таҳлил ишлари олиб борилди.
      Навоий вилояти ҳудудида жойлашган ифлослантирувчи манбалар мониторинг даcтурига киритилган объектлардан:
Кизилтепа тумани Маликчул ширкат хўжалиги худудига жойлашган “Заҳриқотиллар қабристони”дан шамол йўналиши бўйича 50 м шимолий қисмидан, 50 м ғарбий қисмидан, 50 м шарқий қисмидан, НЭХЗ «шламонакопитель»дан шамол йўналиши бўйича (200м, 1км)дан, Нурота туман чиқиндихонаси (санитар ҳимоя зонаси) шамол йўналиши буйича (200м)дан, Навбаҳор тумани чиқиндихонаси (санитар ҳимоя зонаси) шамол йўналиши буйича (200м)дан, NIES АЖ нинг(санитар ҳимоя зонаси) шамол йўналиши буйича (200м)   ларидан тупроқ намуналари олинди.
Олинган тупроқ намуналари қуритилиб, таҳлил учун тайёрлаш ишлари амалга  оширилди. Ушбу тупроқ намуналари АМ И М К Бнинг «Тупроқ» бўлимида мис, марганец, хром, кальций, рух, аммоний, магний, хлорид, фосфор, рН, гумус, қуруқ қолдиқ, сульфат, темир, карбонат, бикарбонат, нитратларни аниқлаш учун аналитик таҳлиллар ўтказилди.
Таҳлил натижалари қуйидагича:
Қизилтепа тумани Маликчўл ширкат хўжалиги ҳудудига жойлашган  «Заҳриқотиллар қабристони»дан шамол йўналиши бўйича 50 м шимолий қисмидан  олинган  тупроқ намуналарининг  таҳлил  натижалари қуйидагича:
рН-7.4, гумус-0,.16%, қуруқ қолдиқ-0,20%, мис-2.3 мг/кг, кальций-0.15%, хлорид–0.0085%, сульфат-0,075%, фосфор-16.0мг/кг, хром-4.1мг/кг, марганец-45.5мг/кг, нитрат-45мг/кг, карбонат-0,051%, бикарбонат-0,038%, рух-4.2мг/кг, темир-42.5 мг/кг.
50 м  ғарбий қисмидан олинган  тупроқ намуналарининг  таҳлил  натижалари:
рН-7,9, гумус-0,20%, қуруқ қолдиқ-0,18%, мис-2.8мг/кг, кальций-0,13%, хлорид-0,0093%, сульфат-0,078%, фосфор-18.0мг/кг, хром-3,5мг/кг, марганец-38.9мг/кг, нитрат-38.0мг/кг, карбонат-0,041%, бикарбонат-0,048%, рух-3,8мг/кг, темир-41,5мг/кг.
50 м шарқий кисмидан олинган  тупроқ  намуналарининг  таҳлил  натижалари:
рН-7.3, гумус-0,15%, қуруқ қолдиқ-0,16%, мис-2.4мг/кг, кальций-0,11%, хлорид-0,0085%, сульфат-0,068%, фосфор-12.8мг/кг, хром-3.7мг/кг, марганец-42.5мг/кг, нитрат-34.5мг/кг, карбонат-0,037%, бикарбонат-0,029%, рух-6.3мг/кг, темир-40.3 мг/кг.
Таҳлил натижаларини «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
НЭХЗ “шламонакопитель” шамол йўналишида 200 м дан олинган тупроқ намуналарининг таҳлил натижалари қуйидагича:
рН-7.2, гумус-0,16%, қуруқ қолдиқ-0,16%, мис-2.3мг/кг, кальций- 0.015%, хлорид — 0,0095 %, сульфат-0,072%, фосфор -9.5 мг/кг, хром-2.4 мг/кг, марганец-41.5 мг/кг, нитрат-38.6 мг/кг, карбонат-0,041%, бикарбонат-0,039%, рух-3.8 мг/кг, темир-28.5 мг/кг,
1 км дан олинган тупроқ намуналарининг таҳлил натижалари:
рН-8.0, гумус-0,19%, қуруқ қолдиқ-0,18%, мис-2,5 мг/кг, кальций- 0,033%, хлорид — 0,0093%, сульфат-0,057%, фосфор -10.3 мг/кг, хром-4.5 мг/кг, марганец-49.5 мг/кг, нитрат-38.5мг/кг, карбонат-0,029%, бикарбонат-0,043%, рух-4.2мг/кг, темир-18.5 мг/кг,
Таҳлил натижаларини «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
Нурота туман чиқиндихонаси санитар ҳимоя зонасидан олинган тупроқ намуналарининг таҳлил натижалари:
рН-7.0 гумус-0,19%, қуруқ қолдиқ-0,11%, мис-2.9мг/кг, кальций-0,021%, хлорид-0,0081%, сульфат-0,071%, фосфор-13.8мг/кг, хром-2.5мг/кг, марганец-35.6мг/кг, нитрат-25.0мг/кг, карбонат-0,035%, бикарбонат-0,078%, рух-3.8мг/кг, темир-18.9 мг/кг.
Таҳлил натижаларини «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
Навбаҳор туман чиқиндихонаси санитар ҳимоя зонасидан олинган тупроқ намуналарининг таҳлил натижалари:
рН-8.0, гумус-0,21%, қуруқ қолдиқ-0,15%, мис-1.5мг/кг, кальций-0,17%, хлорид-0,0081%, сульфат-0,067%, фосфор-14.5мг/кг, хром-3.4мг/кг, марганец-38.5мг/кг, нитрат-28.5мг/кг, карбонат-0,021%, бикарбонат-0,033%, рух-2.8мг/кг, темир-21.3 мг/кг.
Таҳлил натижаларини «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
“NIES”АЖ — санитар ҳимоя зонасидан шамол йўналиши бўйича 200м дан олинган тупроқ намуналарининг таҳлил натижалари:
рН-7,3, гумус-0,18%, қуруқ қолдиқ-0,08%, мис-2.3мг/кг, кальций-0,015%, хлорид-0,0075 %, сульфат-0,068%, фосфор – 13.5 мг/кг, хром-2.8 мг/кг, марганец-38.4 мг/кг, нитрат-41.5мг/кг, карбонат-0,032%, бикарбонат-0,041%, рух-2,3 мг/кг, темир-33.4  мг/кг.
Таҳлил натижаларини «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
Мoниторинг режасидан ташқари Кармана тумани ДУК сув оқавага қарашли КНС-4 дан, НЭХЗ даги қуйқатўплагичга борадиган қувурлар ёнидан, НЭИС санитар ҳимоя зонасидан, Когон туманидан яъни 4 та обектнинг 5 та манбасидан 32 та таҳлил ўтказилди. Ўтказилган таҳлил натижаларига асосан меъёридан ортиқча чиққан таҳлил натижалари  инспекция ходимларига берилди. Инспекция ходимлари томонидан  тегишли чоралар кўрилади.
        Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 16 февралдаги № 810/01-27-сонли берилган топшириқ хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Навоий вилоят бошқармасининг 2018 йил 14 февралдаги № 32-сонли “Захриқотиллар қабристони” даги ҳолат бўйича берилган топшириқлари раҳбарлик ва ижро учун қаъбул қилинди. Вилоят ишчи гуруҳи таркибига, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Яхшиев Шухрат Вафоқулович мутахассис сифатида ажратилди. Бугунги кунда “Захриқотиллар қабристони”ни тўла консервация қилиш бўйича лойихалар тайёрланиб эксперизадан ўтказилди. Консервациялаш ишлари 2018 йилда 90 % га якунига етказилди.
       2018 йилнинг 31 декабр ҳолатига Навоий вилоятида 2 та корхона тамонидан 38 гектар ерлар рекультивация қилиниб яроқли ҳолга келтирилди
        Корхона ва ташкилотлар томонидан фойдаланиб бўлинган ерларни рекультивация қилиб, унумдор қатламини тиклаш ва яроқли ҳолга келтириб давлат заҳирасига қайтарилишда иштирок этиш Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (Аналитик лаборатория) ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
        Табиий сув манбаларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларга рухсатномаларни «Ягона дарча» орқали берилишини таъминлаш бўйича One ID  Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари учун очиқ сайтда электрон манзил очилди ва 12 та ташкилотга 49863 минг м3 сувдан фойдаланишга рухсатномалар тегишли ташкилотлар билан келишиб берилди. 
         Вилоятда “Табиий сувдан махсус фойдаланиш” рухстаномасини «Давлат хизматлари марказлари» орқали расмийлаштирриш лозимлиги бўйича тарғибот, тушунтириш ва профилатика тадбирлари ташкил этилмоқда, тадбиркорларга ҳуқуқлари тўғрисида ахборот берилмоқда. Аниқланган қўпол қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш борасида субеъктларга огоҳлантириш хатлари юборилмоқда.
2018 йил давомида туман, шаҳарларда фаолият юритаётган жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган автомобилларни ювиш шахобчалари ҳатловдан ўказилди, ўтказилган хатлов натижаларига кўра вилоятда жами 74 та автомобилларни ювиш шахобчалари аниқланган. Экологик экспертизадан ўтмаган, сувдан фойдаланиш бўйича рухсатномаси ва сув оқоваларини ташланиши бўйича ПДС меъёрий ҳужжатлари ҳамда канализация тармоқларига уланганларида эса КЭН ҳужжатларига эга бўлмаган автомойка эгаларига огоҳлантириш хатлари берилиб, қонун ва қонун ости меъёрий ҳужжатларига мувофиқлаштирилган.
         Вилоятда фаолият юритаётган ғишт ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларни тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Бугунги кунда Навоий вилоятида        54 та корхона хатловдан ўтказилди. Ушбу ғишт ишлаб чиқарувчилар устидан жойларда давлат назорати  ўрнатилмоқда. Ғишт ишлаб чиқариш учун хом-ашёни туманларда мавжуд коллекторларни қазишда ҳосил бўладиган тупроқдан ирегация тизимлари билан шартнома асосида фойдаланилмоқда.
2018 йил давомида 23 та корхона томонидан КЭН меъёрий лойиҳа хужжати ишлаб чиқиб келишилган. Ўтказилган таҳлиллар натижасига асосан 78 та оқова ташловчи корхонада  белгиланган КЭН меъёридан ортиқ чиқиш ҳолати аниқланиб, 108 957 500 сўм қоплама тўловлари ўндирилган.
Навоий вилоятида мавжуд “Зарафшон” дарёси, магистрал канал ва коллекторларнинг муҳофаза этиладиган ҳудудларда бошқармага қарашли давлат инспекторлари томонидан доимий назорат рейдлари олиб борилиб, муҳофаза худудларга туташ бўлган ерларда фаолият юритиб келаётган фуқаро ва фермер хўжаликларига юқорида кўрсатилган қарор талабларини бажарилиш юзасидан ёзма топшириқлар берилиб, назоратга олинган, шунингдек муҳофаза худудларда сувга салбий таъсир кўрсатувчи объектлар мавжуд эмас. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 21 июньдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида»ги 461-сонли қарори бўйича Навоий вилоятида 2076 та мурожаат келиб тушган бўлиб 2014 тасига розилик берилган, 62 тасига рад жавоби берилган.
Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга беришнинг замонавий ва шаффоф механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғриси»да 2018 йил 20 апрелдаги ПҚ-3677-сон 493-сонли қарорини 1 бандига (E-IJRO Auksion) мувофиқ Навоий вилоятида 468 та мурожаат келиб тушган бўлиб, 464 тасига розилик берилган ва 4 тасига рад жавоби берилган.
        Навоий   вилояти  ҳудудида   жойлашган  саноат корхоналаридан:
        Зарафшон шаҳар чиқиндихонаси (санитар ҳимоя зонаси), Зарафшон 1-саноат чиқиндиларини кўмиш полигони (санитар ҳимоя зонаси), ЗУС-саноат чиқиндихонаси (1км ва 200 м), Кизилтепа тумани Маликчул ширикат хужалиги худудига жойлашган Заҳриқотиллар қабристонидан шамол йўналиши бўйича 50 м шимолий қисмидан, 50 м ғарбий қисмидан, 50 м шарқий қисмидан, тупроқ намуналари олинди.
       Олинган тупроқ  намуналари қуритилиб, таҳлил учун  тайёрлаш  ишлари амалга  оширилди. Ушбу тупроқ намуналари АНИИнинг «Тупроқ» бўлимида мис, марганец, хром, кальций, рух, аммоний, магний, хлорид, фосфор, рН, гумус, қуруқ қолдиқ, сульфат, темир, карбонат, бикарбонат, нитратларни аниқлаш учун аналитик таҳлиллар  ўтказилди. Таҳлил  натижалари «ПДК» билан солиштирганимизда меъёридан юқори эмаслиги аниқланди.
        Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Навоий вилояти ҳокимининг 2018 йил 16 февралдаги № 810/01-27-сонли берилган топшириқ хати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Миллий Хавфсизлик Хизмати Навоий вилоят бошқармасининг 2018 йил 14 февралдаги № 32-сонли “Захриқотиллар қабристони” даги ҳолат бўйича берилган топшириқлари раҳбарлик ва ижро учун қаъбул қилинди. Вилоят ишчи гуруҳи таркибига, Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Яхшиев Шухрат Вафоқулович мутахассис сифатида ажратилди. Бугунги кунда “Захриқотиллар қабристони”ни тўла консервация қилиш бўйича лойихалар тайёрланиб эксперизадан ўтказилмоқда. Консервациялаш ишлари 2018 йилда тўлиқ якунига етказилди.
         Корхона ва ташкилотлар томонидан фойдаланиб бўлинган ерларни рекультивация қилиб, унумдор қатламини тиклаш ва яроқли ҳолга келтириб давлат заҳирасига қайтарилишда иштирок этиш Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими (Аналитик лаборатория) ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
        Табииай сув манбаларидан фойдаланувчи хўжалик юритувчи субъектларга рухсатномаларни «Ягона дарча» орқали берилишини таъминлаш бўйича One ID  Ўзбекистон Республикаси жисмоний ва юридик шахслари учун очиқ сайтда электрон манзил очилди. 
         Вилоятда “Табиий сувдан махсус фойдаланиш” рухстаномасини «Давлат хизматлари марказлари» орқали расмийлаштирриш лозимлиги бўйича тарғибот, тушунтириш ва профилатика тадбирлари ташкил этилмоқда, тадбиркорларга ҳуқуқлари тўғрисида ахборот берилмоқда. Аниқланган қўпол қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш борасида субеъктларга огоҳлантириш хатлари юборилмоқда.
         Вилоятда фаолият юритаётган ғишт ишлаб чиқарувчи хўжалик юритувчи субъектларни тўлиқ хатловдан ўтказилмоқда. Бугунги кунда Навоий вилоятида  54 та корхона хатловдан ўтказилди. Ушбу ғишт ишлаб чиқарувчилар устидан жойларда давлат назорати  ўрнатилмоқда.
Кончилик ишлари бўйича Вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.09.2017 йилдаги “Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора–тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3286-сонли қарори ижросини тўлиқ ва сўзсиз таъминлаш мақсадида 2017 йил 28 сентябрдаги масъул ташкилотлар қўшма фармойиши ҳамда Вилоят ҳокимлигининг 2017 йил 18 октябрдаги назорат режаси ишлаб чиқилиб. Ишчи гуруҳ томонидан 4 та туман кесимида ҳамда дарё, сой ўзанлари, сувни муҳофаза қилиш зоналарида бугунги кунда қум — шағал аралашмасини ноқонуний ҳолда фойдаланиб келинганлиги юзасидан қуйидаги ишларни амалга оширдилар. Вилоят прокуратураси томонидан махсус гурух ташкил этилиб, жойларда фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик шахсларнинг ноқонуний қум-шағал ресрусларини олиб келаётганликлари бўйича маъмурий ва жиноий ишлар қузғатилди. Улар қуйидагилар:
Ишчи гуруҳ томонидан МЖтКнинг 70-моддаси 1 қисмини бузганлиги сабабли 2 нафар мансабдор шахс ва 40 нафар фуқароларга нисбатан 24940,480 сўм маъмурий жарима қўлланилиб, 22562,715 сўм ўндириб олинди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентиябрдаги “Сув ва сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-3286-сонли қарорининг ижроси бўйича қарорнинг 7-бандига мувофиқ сой ва сел йўлларини тозалаш буйича Кармана тумани ҳокимининг “Осиё қурилиш Навоий” МЧЖ учун 27.06.2017 йилдаги Қ-682-сонли, Кармана автойул хўжалиги учун 24.04.2017 йилдаги Қ-414-сонли, худди шунингдек Йул пудрат хужалиги учун 02.08.2017 йилдаги К-346-сонли, “Кармана гранит Инвест” хусусий корхонаси учун 05.04.2017 йилдаги К-346-сонли қарорлари туман прокуратурасининг 05.10.2017 йилдаги протези билан қарорлар бекор қилинди.
Қизилтепа туман Тошработ массиви ҳудудида жойлашган “Сафар бобо” фермер хўжалиги, Х.Сулоймонов массивидан “Тошработ карьер Гранд” МЧЖ, “Хомғишт қурилиш сервис” МЧЖ, Кармана туман Фарход массивидан “Эргаш бобо” фермер хўжалиги  раҳбарлари, ўзларига тегишли бўлган экскаваторлари ва техникалари билан қум-шағал аралашмасини ноқонуний равишда доимий олаётганликлари аниқланиб ишчи гуруҳ томонидан жойларида далолатномалар тузилиб тушунтириш хатлари олинди.
Атроф-муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими томонидан Оқова сувларини назорат қилиш бўлимида 2018 йил давомида 310 манбадан  шундан ер усти сувларидан 145 та, оқова сувларидан 228  та  сув намуналари олиниб 9460 та таҳлил ишлари ўтказилди. Вазирлар Маҳкамасининг 401 қарорини ижросини таминлаш мақсадида  Зарафшон дарёсининг Навоий вилоятига кириш ва чиқиш қисмидан,қишлоқ хўжалигига ахамиятига эга бўлган Зарафшон дарёсига ташланадиган Бешкент зовури,Мирза Мўмин зовури, Марказий зовур,Навоиазот ишлаб чиқариш бирлашмаси ташлама ташлашдан олдинги ва кейинги зовурларидан сув намуналари олиниб тахлил қилинди.Тахлил натижасига кўра Зарафшон дарёсининг кириш қисмида муаллақ моддалар- 50.7 мг/л чикиш қисмида 41.9 мг/л, минралланиш кириш қисмида- 1133.7мг/л чиқиш қисимида -1335.4 мг/л, хром олти валенли иони- 0.0003 мг/л,  чиқиш қисмида аниқланмади, мис иони кириш қисмида-0.0002 мг/л, чиқиш қисмида -0.0003 мг/л ташкил қилди. 2018 йил давомида зихирли авария кўринишидаги ташлама қайд қилинди, бунга кўра Навоиазот АЖ нинг 1 ташламасида аммоний иони 4 марта,нитратиони 1.8 марта,нитрит иони 4.2 марта белгиланган меъёридан юқори эканлиги аниқланди.Бу ҳолат бўйича мансабдор шахсга 516720 сўм жарима ва қўшимча 845823 сўм тўлов  қўланилди.
      Вазирлар Махкамасининг 2016 йил 23 августдаги  273 –сонли қорорига асосан рўхатга  киритилган Қуйимозор сув омбори,Тўдакул сув омбори,Айдар Арнасой сув омборларидан сув намуналари олиниб тахлил ишлари амалга оширилди. Вазирлар Махкамасининг 2010 йил 3 фебралдаги 11-сонли қарорини ижросини таминлаш мақсадида 120 та хўжалик юритувчи субъектлардан сув намуналари олиниб тахлил натижалари шаҳар инеспексиясига берилди.
“Навоиазот” АЖ “шламнокапитель”дан олинган тупроқ намуналарида мис иони меъёридан юқори эканлиги аниқланди ва мансабдор шахсга 516720 сўм жарима қўланилди.
“Қизилқумцемент”АЖ санитар ҳимоя зонасидан олинган тупроқ намуналарида мис иони меъёридан юқори эканлиги аниқланди ва мансабдор шахсга 516720 сўм жарима қўланилди.
 Атроф муҳит ифлосланишини мониторинг қилиш бўлими атмосфера ҳавосини ифлосланишини мониторинг қилиш секторида 240 та манбадан 993 та таҳлил ишлари олиб борилди.  Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996-йил 31-мартдаги 12\79\137-сонли қўшма бўйруғига асосан, Республикамиз ҳудудида 2018 йил 25 апрелдан 25 майгача ”Тоза ҳаво” ойлиги ўтказилиши режалаштирилган бўлиб Вилоят ҳудудидан ўтувчи автотранспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли газларни атмосфера ҳавосига ташланишини меъёрлаштириш мақсадида Навоий вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда 2 босқичи “Тоза ҳаво” тадбири ўтказилди ва жами 18587 та автотранспорт воситалари кўрикдан ўтказилди.
 Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометрология бош бошқармасининг 2001 йил 16 майдаги 12-507- сонли ҳамкорликда ишлаш схемасига асосан “Навоиазот” АЖ  ҳамда Ўз Гидромет Навоий вилояти филиали, Навоий вилояти ДСЭНМ, НТМК МСЭН  билан ҳамкорликда намуналар олиниб таҳлил ишлари  олиб борилди. 
Атроф мухит ифлосланишини мониторинг килиш булими ходимлари томонидан ифлослантирувчи моддалар (ингредиент) тулик кимёвий тахлил килиш, олинган тахлил натижалари Атмосфера хавосига ифлослантирувчи моддаларни, сув ва жой рельфига ташламалар буйича олинган кимёвий тахлил натижаларини тегишли инспектор ва булимларга такдим этилиб, тулов хисоб-китоб килинаётганда тулик инобатга олинган ҳолда 2018 йил давомида ифлослантирувчи моддалар (ингредиент) бўйича ўтказилган барча кимёвий таҳлил натижаларига кўра, Оқава сувларни ифлосланишини назорат қилиш секторида ”Навоий азот”АЖ ҳамда НИЭС АЖ да мониторинг олиб бориш  натижасида 5 та ҳолатда азот аммоний, азот нитрат, азот нитрит, нефт маҳсулотлари миқдори белгиланган меъёрдан юқорилиги аниқланди. Бу бўйича 5 та мансабдор шахсларга нисбатан МЖТК нинг 72-моддаси 1-қисмига  асосан  861,200 сўм миқдорида жарима қўлланилди ва ундирилди.”Навоий азот” АЖнинг чиқиш ташламаларида авария ҳолати юзага келиши натижасида азот аммоний, азот нитрат, азот нитритлар белгиланган меъёрдан юқорилиги аниқланди. Натижада ”Навоий азот”АЖга қўшимча 3 345 минг сўм миқдорида компенсация тўлови ҳисобланди.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш секторида ”Навоий азот”АЖда мониторинг ўтказилганда 5-25 цехларида азот оксилдлари ва аммиак миқдори белгиланган  меъёрдан юқорилиги аниқланди, 2 та мансабдор шахсларга нисбатан МЖТК нинг 86-моддаси 1-қисмига  асосан   688,960сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди. ”Қизилқумцемент”АЖ нинг санитар ҳимоя зонасида ҳамда  ”Навоий азот”АЖнинг шламонокопителидан 50 м шамол йўналишида олинган тупроқ таҳлил натижаларига кўра Мис ва сулфат  ионлари миқдори меъёрдан юқорилиги аниқланди. 2 та мансабдор шахсларга нисбатан МЖТК нинг 65-моддаси 2-қисмига  асосан 1033,440 сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 февралдаги “Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 11-сонли қарорига мувофиқ канлизация тармоқларига уланган абонентлардан таҳлиллар олиб борилмоқда. Режага асосан  2018 йил  давомида 120 та канлизация тармоқларига уланган абонентлардан  таҳлил  ишлари олиб борилди 83 044 549,0  сўм миқдорида компенсация тўлови ҳисобланди.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими томонидан 2018 йил давомида 28 та корхона ва ташкилотларнинг экологик фаолияти бўйича текширишлар ўтказилди. Шундан 26 таси саноатга  ва  2 таси транспортга тегишли бўлган корхоналардир.  
2018 йилда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонун талабларини бузган 327 қонунбузар шахсларга нисбатан 61397,825 минг сўм миқдорида жарима солинди ва 59746,100 минг сўми ундирилди.
 АНИДИ томонидан 2018 йилда 727 та стационар манбалардан ташланаётган зарарли моддалар миқдори аналитик таҳлил қилинди. Тахлиллар натижасида 7 та салмоқли манбалардан ташланаётган зарарли моддалар миқдори белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди.
         2018 йилда ўтказилган рейд текширишларида 304 та жиҳозланмаган битум эритиш ускуналаридан фойдаланиш ҳамда қурилиш чиқиндиларини ёқиш ҳолатлари аниқланди, ҳуқуқбузарларга нисбатан 49107,740 минг жарима солинди ва 44674,384 минг сўм ундирилди.
            Шох-шаббаларни ва ўсимлик қолдиқларини ёқилиш ҳолатлари бўйича 7 қонунбузарга 4290,910 минг сўм жарима солинди ва ундирилди.
 Бўлим томонидан текширишларда аниқланган камчикликларни бартараф килиш мақсадида 2018 йилда 68 та талабнома берилди, шундан  63 таси бажарилган, 5 тасининг бажариш муддати тугамаган.
2018 йилнинг 1 июлига қадар 11 та  корхона ва ташкилотларга олиб келадиган маҳсулот ва товар кодларига қараб, ҳужжатларини тўлиқ ўрганиб чиқиб, шундан 1та рухсатнома, 10 та жавоб хатлари расмийлаштирилиб берилган. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги “Озонни бузувчи моддалар ва таркибида улар бўлган маҳсулотларнинг Ўзбекистон Республикасига импортини тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 17-сонли қарори ижроси бўйича 7 та мурожаат тушган бўлиб, 7 та хат орқали жавоб юборилган.
Ҳаракатдаги манбалар бўйича:
Навоий вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш”, “Экологик назорат тўғрисида”ги қонунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1996 йил 31 мартдаги №12/79/137- сонли қўшма бўйруғи ижросини таъминлаш ҳамда автотранспорт воситаларининг двигателларидан чиқаётган чиқинди газларни атмосфера ҳавосига ташланишини меъёрлаштириш мақсадида  2018 йил 23 апрелдаги №Ф-40-сонли фармойиш ҳамда Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2018 йил 23 мартдаги  №43-П сонли бўйруғи асосида вилоятда 10 апрелдан 10 майгача «Тоза ҳаво» тадбириниг I- босқичи ва 10 августдан 10 сентябргача 2-босқичи  ўтказилди.
«Тоза ҳаво» тадбирининг I — босқичини самарали ўтказишни  ташкил этиш ва ўтказиш  бўйича 2018 йил 9 апрел куни  ўқув семинари ўтказилди. Семинарда автотранспорт воситаларининг чиқинди газларини ўлчаш приборлари билан ишлаш принциплари билан  мутахассисларни таништириш ва қайд қилиш баённомаларни тўлдириш бўйича ҳар бир ходим билан  амалий машғулот ўтказилди.
Бундан ташқари Вилоят ИИБ ЙҲҲБ ходимлари билан биргаликда ҳар бир кўчма постларга чиқиб, тадбирнинг ўтказилиши бўйича назорат олиб борилди ва қўшимча кўрсатмалар берилди. Тадбир давомида ҳамкорликда қўшма йиғилиш ўтказилиб, тадбирни самарали ўтказиш бўйича йиғилиш қарори қабул қилинди.  ЙҲҲБ ходимлари ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларига топшириқлар юклатилди.  
       «Тоза ҳаво» тадбирининг  ўтказилишини омма эътиборига етказилиши, тарғибот-ташвиқот ишларини жонлантириш мақсадида Навоий вилояти “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газетасида Навоий шаҳар «Навоий Пресс» газетасида тадбирни самарали ўтказишда фаол қатнашиш ҳақидаги эълонлар чоп этилди. Ўзбекистон Республикаси  радиоларида ҳамда вилоят радиоси орқали эшиттиришлар берилди. Вилоят телерадикомпанияси билан ҳамкорликда 4 та кўрсатув тайёрланиб эфирга узатилди. 20 та  баннер, 500 та кичик хажмдаги плакатлар тайёрланди.
Вилоятнинг “Дўстлик байроғи”,“Знамя дружбы”, «Табиат ва ҳаёт»,«Навоий Пресс» газетасида ҳамда Конимех туманининг «Конимех тоны», Кармана тумани “Кармана овози”, Навбаҳор тумани “Навбаҳор тонги”, Нурота тумани “Нурнома” Хатирчи тумани “Хатирчи ҳаёти” каби туман газеталарида «Тоза ҳаво» тадбирлари тўғрисидаги мақолалар берилди.
Навоий вилоятида «Тоза ҳаво»  тадбирларини самарали ўтказиш мақсадида  Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ЙҲҲБ,  ДСЭНМ  ходимлари билан  ҳамкорликда  қўшма иш режа-жадвали тузилиб, тасдиқланди. Режа жадвалига кўра серқатнов кўчаларининг чоррахаларида, блок постларида кўчма экологик постлар ташкил қилинди.Ҳар бир постга маъсул Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, ЙҲҲБси инспекторлари ҳамда  Навоий вилоят ДСЭНМ ходимлари беркитилди ва ҳар бир пост учун текшириши лозим бўлган автотранспортлар сони белгиланди.    
 Бу кўчма постлар Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг 2 та «Инфралит-1100» , 1 та «Инфралит-2200» , 1 та  «Автотест» газоанализаторлари ва 4 та тутун микдорини ўлчаш «Мета-01» приборлари жами 8 та асбоблар билан таъминланди.  Бу приборларнинг барчаси давлат стандарти кўригидан ўтказилган.
      Навоий вилоят ЙҲҲБ ва ДСЭНМ ходимлари билан ҳамкорликда вилоят автойўлларининг кўчма экопостларда ва  автокорхоналарнинг кириш чиқиш жойларида жами 17187 та Давлат тассарруфидаги, акционерлик жамиятларига қарашли ва шахсий автомобилларнинг экологик созлиги назорат қилинди. Текширилган автомобиллардан 196 тасининг чиқинди газлари миқдори  белгиланган меъёрлардан юқорилиги аниқланди ва вилоят ЙҲҲБ ходимлари томонидан маъмурий чоралар қўлланилиб, 196 та хуқуқбузарга нисбатан  18061,400 минг сўм миқдорида жарима солинди. Экологик носоз автомашиналар умумий текширилган транспорт сонининг 1,14%ни ташкил этади. Автокорхоналарга тегишли 10 та автотранспорт воситаларининг чиқинди газлари белгиланган меъёрлардар ортиқ эканлиги аниқланиб, 1 кунга тўхтатилди. Корхона раҳбарларига огоҳлантириш хати юборилди. Натижада атмосфера ҳавосига 0,07 тн зарарли газлар ташланиши олди олинди.Автотранспорт воситалари созлангандан сўнг харакатланишга рухсат берилди.
      Тадбирлар давомида текширилган экологик носоз автотранспорт воситаларининг асосий қисми шахсий автотранспорт воситалари хиссасига тўғри келади.
 Атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташлаш учун меъёр  белгилаш бўйича
Атмосфера ҳавосини мухофаза қилиш бўлимида 2018 йилда жами  769 та  атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташловчи корхона ва ташкилотлар назоратга олинган, «Рухсат этилган чегаравий чиқарилма» (ПДВ) меъёрий ҳужжати  мавжуд,  шулардан хозирги кунда 1,2 ва 3-тоифали 24 та корхона ва ташкилотлари учун тасдиқланган меъёрий ҳужжатининг амал қилиш муддати тугаган. 2018 йилда жами  амал қилиш муддати тугаган  82 та ташкилотларнинг «Рухсат этилган чегаравий чиқарилма» (ПДВ) меъёрий ҳужжатлари  қайта ишланди ва тасдиқланди, 28 та янги ташкилотларнинг “Экологик оқибатлари тўғрисидаги аризаси” (ЗЭП)  тасдиқланди, амал қилиш муддати тугаган ташкилотларга  огоҳлантириш хатлари берилди.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича бажарилган  чора – тадбирлари ҳақида:      
2018 йилда вилоят  корхона ва ташкилотлари томонидан   режалаштирилган жами 74 та атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш чора – тадбирларининг бажарилиши назоратга олинган бўлиб, ушбу тадбирларнинг бажарилишига   13744908,4 минг сўм маблағ сарфланиши режалаштирилган, хақиқатда  4657926,333 минг сўм  сарфланган. Натижада атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли моддалар миқдори  1909,52 тоннага камайди.
Жумладан, Навоий тоғ – металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармаси карьерлари, хвостохранилищелари ва ички йўлларининг чанг бостириш тадбирларининг бажарилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган чанг миқдори  1710 тоннага камайди.
Шунингдек, Қизилқумцемент АЖ даги электрофильтрлар, енгчали фильтрлар ва циклонларни таъмирлаш, охактош, сланец ва қум карьерлари ва ички йўлларида чанг бостириш тадбирлари бажарилган. Натижасида  атмосферага ташланадиган зарарли моддалар миқдори   100 тоннага камайган.
Навоиазот АЖидаги  атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тадбирларининг бажарилиши натижасида жами зарарли моддалар миқдори 71,26  тоннага  камайган.
Навоий иссиқлик электростанциясидаги  бўғ қозон агрегатларида газ  ёқиш насадкаларини тозалаш тадбирларининг бажарилиши натижасида азот оксидлари миқдори 20 тоннага камайган.
Атроф муҳитни муҳофаза қилиш йўналишида фаолият олиб боадиган ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси,Санитария эпидемиология назорати маркази ва Ўздавнефтгазинспекцияси Навоий вилоят бўлими билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуни талабларини бажарилиши юзасидан 2018 йил январь ойида ҳамкорликдаги тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.
       Вилоят Гидрометеорология бошқармаси билан ҳамкорликдаги тадбирлар режасига асосан ойлик, чораклик ва йиллик маълумотлар алмашинуви йўлга қўйилган.
Навоий вилояти ҳудудида фақат Навоий шаҳрида Гидрометеорология бошқармасининг  атмосфера ҳавосининг ифлосланишини назорат қилиш учун 3 та  стационар ва 1 та кўчма кузатув постлари мавжуд.
Постларда атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи моддалар: чанг, олтингугурт  оксиди, углерод  оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, озон, фенол ва аммиак моддалари бўйича намуналар олинади ва уларнинг таркибига  кимёвий тахлиллар ўтказилади.
2018 йил давомида  2511 марта ўтказилган тахлиллардан  азот икки оксиди миқдори 22 марта белгиланган меъёрлардан 1,25 маротаба юқори эканлиги қайд этилди, бу асосан  март-октябрь ойларига тўғри келади.
Об-ҳавода ноқулай метеорологик шароит вужудга келганда яъни  ҳавонинг тинч холатида (штиль), шамол ўз йўналишини шаҳар томонга ўзгартирганда атмосфера ҳавоси таркибида ноорганик чанг, азот оксидлари ва  аммиак моддалари мавжудлиги кузатилган. Бундай шароитда атмосфера ҳавосини табиий таркибини сақлаш мақсадида вилоятнинг йирик ишлаб чиқариш корхоналари огоҳлантирилади ва ноқулай метеорологик шароитда белгиланган тартиб асосида I-II-III-режимларга ўтилади. Ноқулай метеорологик шароитда корхоналар томонидан бажариладиган чора-тадбир режалари тузиб, бошқарма билан келишилган.
                                                                                     (ПДК миқдори бўйича)
Моддалар номи
2017 йил
2018 йил
ПДКс.с.
ПДКм.р
ПДКс.с
ПДКм.р
1
Чанг
0,7
1,4
0,7
1,4
2
Олтингугурт оксиди
0,06
0,02
0,03
0,02
3
Углерод оксиди
0,3
1
0,3
0,8
4
Азот (икки) оксиди
1,25
1,3
1,25
1,3
5
Азотоксид
0,8
0,2
0,7
0,3
6
Озон
0,2
0,2
0,2
0,3
7
Фенол
0,7
0,8
0,7
0,8
8
Аммиак
0,75
0,6
0,75
0,5
Навоий шаҳар атмосфера ҳавоси таркибида азот оксидларининг белгиланган меъёрлардан юқори эканлиги “Навоийазот”АЖнинг азот кислотаси ишлаб чиқариш цехидаги носозликлар сабаб эканлиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилган. Чанг миқдорининг юқорилиги Навоий шаҳар атрофи чўл худуди бўлганлиги боис, шамол таъсирида чанг кўтарилади. Чанг миқдорини камайтириш мақсадида шаҳар кўчалари ҳар куни икки мартадан сув сепиб чиқилади. Корхоналарда чанг бостириш тадбирлари бошқарма билан тасдиқланган йиллик Табиатни муҳофаза қилиш чора тадбирлари режаси асосида бажарилади.
2018 йилнинг 6 сентябр куни Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан вилоят телерадиокомпанияси, вилоят газетаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Экологик харакати”, қонунчилик палатаси депутатлари билан ҳамкорликда Навоий шаҳар аҳолиси билан “Навоийазот”АЖнинг атроф муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича жамоат эшиттируви ташкил қилинди. Жамоат эшитувида “Навоийазот”АЖнинг маъсул мутахасислари аҳолига корхонанинг кейинги йилларда атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган тадбирлар тўғрисида ҳисобот берди. Акционерлик жамиятида янги инновацион лойиҳалар асосида қурилаётган Азот кислотаси ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилгандан кейин хозирги ишлаб турган эски цехлар бутунлай тўхтатилиши тўғрисида маълумот берилди. Жамоат эшитуви “Знамя дружбы”, “Табиат ҳаёт”  газеталарида, вилоят телевединиесида кенг ёритилди.
      “Навоийазот”АЖнинг атроф муҳитга салбий таъсири тўғрисида “Ўзбекистон 24” телеканали орқали, баргихазонларни ёқмаслик мавзусида вилоят телеканалига кўрсатувлар тайёрланиб эфирга узатилди.
 
Ижро интизоми юридик шахслар ва фуқароларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар.
 Бўлимга тадбиркор ва фуқаролар томонидан 2017 йил давомида 18 та,
2018 йилда эса 23 та ариза ва шикоятлар келиб тушган. Барча шикоятлар белгиланган муддат ичида ўрганилиб жавоб хатлари юборилган.
Шикоятларнинг асосий қисмини Навоий шаҳар аҳолисининг “Навоийазот” АЖнинг иш фаолияти давомида атмосфера ҳавосига чиқаётган газлари безовта қилаётганлиги ҳақида бўлиб, азот оксидлари ва аммиак миқдорининг белгиланган меъёрлардан юқори бўлишининг сабаби технологик ускуналарининг 50 йилдан ортиқ  ишлатилиши, ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналарнинг физик ва маънавий эскирганлигидир.
 “Навоиазот” АЖнинг 2001 йилда ишга туширилган 1-тоифали хавфли  суюқ хлор, хлор махсулотлари ва каустик сода ишлаб чиқариш комплекси фаолият юритади. Бу ишлаб чиқариш комплексида технологик агрегат, ускуналарнинг  эскирганлиги, таъмир талаблиги сабабли 2015 йилда 7 марта, 2016 йилда 9 марта ва 2017 йилда 8 марта хавфли авария холатлари қайд қилинган. Бу эса атроф муҳитга салбий таъсирини янада ошишига ҳамда атмосфера ҳавосига чиқариладиган хлор ва хлор бирикмаларининг миқдори белгиланган меъёрлардан ошиб кетишига сабаб бўлмоқда.
      2018 йилнинг 28 мартида №010/586-сонли чиқиш хати билан Навоий вилоят ҳокимига, №010/585-сонли чиқиш хати билан вилоят прокурорига “Навоиазот” АЖда азот кислотаси ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган азот оксидларини атмосфера ҳавосига белгиланган меъёрдан ортиқ ташланиши қайта қайта аниқланиб, жарима чоралари қўлланилиши, компенсация тўловларининг 10 баробар ҳисобланишига қарамасдан, жамиятнинг мутасадди раҳбарларига бир неча бор бошқарма томонидан огоҳлантириш хатлари ижобий натижа бермаганлиги сабабли ушбу муаммоларни бартараф этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилинган.
        Юқоридаги салбий ҳолатларни бартараф қилиш юзасидан 2018 йилнинг 26 августида “Навоийазот”АЖда “Ўзкимёсаноат” АЖ маъсул ходимлари иштирокида ўтказилган йиғилишда 2018 йил 15 августдаги 11-22-18-сонли “Ўзкимёсаноат”АЖ бошқарув раисига Бош прокуратура томонидан юборилган Тақдимнома кун тартибида кўриб чиқилиб, тузилган баённомага асосан атроф муҳитни ифлосланишини олдини олиш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишган холда чора тадбирлар ишлаб чиқилди. Бу қўшимча тадбирларнинг бажарилишига 2 миллиард сўм сарфланган. Чора-тадбирларнинг бажарилиши назорат қилиб борилмоқда.
        Вилоят хокимлигига юборилган мурожаатга асосан “Навоийазот” АЖнинг атроф муҳитга етказаётган салбий таъсирини камайтириш мақсадида жамият рахбарлари иштирокида йиғилиш ташкил этилиб, талабномалар берилди. Топшириқларни бажарилишини назорат қилиш вилоят хокими ўринбосарига юклатилди.
         «NAVOIYAZOT» АЖда Президент қарорлари асосида янги технологияни жорий қилиш бўйича қуйидаги йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда:
1.Хитой технологияси асосида поливинилхлорид (ПХВ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси. (ПҚ №2272 16.12.2014й)
2.Япония технологияси асосида Аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари қурилиши.(ПҚ 32372 21.07.2015й)
3.Швецария технологияси асосида азот кислотаси ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш (ПҚ №2521 15.04.2015й).
Лойихаларни амалга ошириш орқали корхонада ишлаб чиқариш кимёвий махсулотлар хажми ва номенклатурасини оширишга имкон яраталади ва шунинг билан энергия сарфини камайтириш, замонавий чанг газ тозалаш ускуналаридан фойдаланиш эвазига атмосфера ҳавосига ташланадиган зарарли газлар миқдори камайишига эришилади. Швецария технологияси асосида азот кислотаси ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушиши билан эски аммиак ишлаб чиқариш 1 ва  2 навбати ва азот кислотаси ишлаб чиқариш цехи (цех№5) фаолияти тугатилади, атмосфера ҳавосига ташланадиган азот оксидлари миқдори  эски технологияга нисбатан йилига 159,554 тоннага, аммиак миқдори эса 10,748 тоннага камаяди, 1 тонна азот кислотаси ишлаб чиқаришда энергия сарфи эса соатига  0,346 минг кВтдан 0,019 минг кВтга кам сарфланади.
2018 йилда НТМК нинг МКБ га қарашли Қизилқум фосфорит заводининг ишлаб чиқариш жараёнида 4227,872 тонна  ифлослантирувчи моддалар хосил бўлган, шундан 3898,889 тоннаси  тозалаш иншоатларига йўналтирилган, 701,8 тоннаси тозалаш иншоатларида ушлаб қолинган ва зарарсизлантирилган, атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори 3526,072 тоннани ташкил қилади.
Кўп йиллик атмосфера ҳавосини ифлосланишини мониторинги натижасига кўра  Қизилқум фосфорит заводининг салмоқли манбаларидаги фосфорит чангининг миқдори 1,5- 2 бараварга юқорилиги аниқланган. Бу бўйича ҳисобот йилида фосфарит чангининг меъёрдан юқорилиги учун 11740,2 минг сўм қўшимча компенсация тўлови олинди.
ЧГТУларинг тозалаш самарадорлигини ошириш ҳамда корхона учун белгиланган меъёрлар даражасига етказиш мақсадида, мавжуд ЧГТУларни модернизация қилиш чораларини кўриш мақсадида корхона раҳбарига ёзма талабнома  юборилди (2017 йил 29 декабрдаги чиқ.№010/781).
Топшириққа асосан корхона томонидан 2018 йил чора-тадбирлар режасига  ташламаларнинг миқдорини белгиланган меъёрларга етказиш мақсадида чанг бостиришнинг “намлантириш”  усулини ишлаб чиқиш ва тадбиқ қилиш  учун Ўз.Рес.Фанлар академиясининг механика ва сейсмология институти билан шартнома тузилганлиги ҳақида жавоб хати олинди. (2018 йил 12 январдаги №10.02-11-01/569).
      “Навоий ИЭС” АЖда янги технологияни жорий қилиш бўйича Япония Давлатининг “Мitsubisi” компанияси технологияси асосида 450 МВтли электр энергияси ишлаб чиқариш Буғ газ қурилмасини ишга тушириш  инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.Жами сарфланадиган маблағ 547,24 млн АҚШ долларни ташкил қилади. Амалга ошириш муддати 2017-2019 йиллар. Лойиҳа буйича ишлаб чиқариш йўлга қуйилгач НИЭСнинг олдинги эскирган котлоагрегатлари иш фаолияти тўхтатилиши эвазига ёқилғи кам сарфланади, атмосфера ҳавосига зарарли газлар камаяди.
        Шунингдек, тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича Вилоят телерадиоканалида “Экологик маданият” ва “Сомонни ёқманг”, “Ёшларни экологик маданияти”, “Хазон баргларини ёқманг” ва “Иқлим ўзгариши оқибатлари” мавзулари  эфирга узатилди. Бошқарманинг веб-сайтида йил давомида атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўйича мавсумий мавзулар ва бир қатор расмлар жойлаштирилди. Навоий шаҳар атмосфера ҳавосини табиий таркибини сақлаш мақсадида 4 марта ва ғалладан бўшаган майдонларда сомон пояларини ёқилишини олдини олиш мақсадида “Ёқилган сомон, соғлиққа зиён” мавзусида 6 марта семинарлар ташкил қилинди. Халқаро Озон қатламини химоя қилиш кунига бағишлаб Кармана туман “Баркамол авлод” болалар ижодиёт уйида тадбир ўтказилди.
      Маҳалий жамғарма йўналишида.  Навоий  вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушуми устидан назорат қилиш  бўлимининг Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар  Махкамасининг 2003 йил 1-майдаги  №199 сонли қарорига  асосида ишлар олиб борилди.                                                                                                                                                                                2018  йилда   1905 та корхона ва ташкилотлар назорат остига олинган булиб  шундан  1502  та  корхона ва ташкилотлар хатловдан ўтказилди бу режага нисбатан 78,8% бажарилди.
         2018  йилда  2248305,8 минг сўм маблағ режалаштирилган бўлиб   шундан  2063239,9  минг сўм  маблағлари ундирилди бу режага нисбатан 91,8% бажарилди.
            Шундан компенсация тўловларига
         2018 йилда 1825295,3 минг сўм пул маблағлари режалаштирилган бўлиб  1811108,9  минг сум пул маблағлари ундирилди бу режага нисбатан 99,3% бажарилди.
       Қонунчиликни бузганлиги учун жарималар бўйича 2018 йилда  176978,3 минг сўм пул маблағлари режалаштирилган бўлиб 177333,6 минг сум пул маблағлари ундирилди бу режага нисбатан 100,5% бажарилди.
       Дарахтларни кесганлиги учун берилган рухсатномалардан 2018 йилда 246032,0 минг сўм пул маблағлари режалаштирилган  бўлиб 74797,4 минг сўм  пул маблағлари ундирилди бу режага нисбатан 30,3 % бажарилди.
        2018 йил давомида ҳосил бўлган қарздорликлар юзасидан 113та хўжалик юритувчи субъектларга  жами 277253,4 минг сўмлик иқтисодий судларга даъволар киритилди ва ундирилди.
Навоий вилоят Давлат экологик экспертизаси ҳисобот даврида, Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «Давлат экологик экспертизаси тўғрисида»ги қонунлар «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Низом хамда бошқа харакатдаги норматив хужжатлар асосида фаолият кўрсатиб, қўйидаги асосий ишларни амалга оширди:
      2018 йил мабайнида Навоий вилояти бўйича атроф мухитга салбий таъсир кўрсатувчи III (паст даражада хавфли) ва IV (махалий таъсир курсатиш) тоифаларга мансуб бўлган 1860та объект (III-тоифа 456 та, IV-тоифа 1404 та)материаллари вилоят давлат экологик экспертизасида кўриб чиқилди.
      2018 йил мабайнида ўтказилган экологик меъёрий ҳужжатлар – 229 та, шундан ПДВ — 140 та;  ПДО – 81та ва  ПДС – 8 та. Шунингдек, 36 та IV (маҳаллий таъсир кўрсатиш) тоифаларга мансуб бўлган ташкилот ва корхоналарнинг атмосфера ҳавосига зарарли моддалар ташловчи манбалар рўйхати қўмита томонидан келишилди ва экологик меъёрий ҳужжатлар рўйхатига киритилди.
2018 йил32 та объектнинг Экологик оқибатлар тўғрисидаги ариза (ЭОТА) Давлат экологик экспертизасидан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикасида давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги Низомнинг 11а; 12; 17 – бандлари талабларига тўлиқ жавоб бермаганлиги сабабли 200 та лойиҳаси қайта ишлашга қайтарилди.
Шунингдек 2018 йилда “Бошдавэкоэкспертиза”си томонидан Навоий вилояти бўйича 201 та объект Давлат экологик экспертизасидан ўтказилган бўлса, шундан экологик меъёрий ҳужжатлар – 36 та, атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материаллари (ПЗВОС, ЗЭП)  165 тани ташкил этади.
Навоий вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилиб, туман ва шаҳар ҳокимликларининг ер участкалари ажратиш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги қарорлари ўрганилди ҳамда тегишли таъсирчан чоралар прокуратура томонидан туман ва шаҳар ҳокимликларига киритилмоқда.
Бундан ташқари вилоят экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма инспектор ва ходимлари билан биргаликда экологик экспертиза хулосаларида берилган талаб ва тадбирларини бажарилишини назорат қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасиниг 2014 йил 21 январдаги “Экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва келишиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан меъёр ва талабларини, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги949-сонли қарорининг меъёр ва талаблари тўғрисида ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сонли қарорига асосан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлиги ва чиқиндиларни жойлаштирилганлиги учун тўловлар тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги қарорига асосан экологик экспертиза хулосасиз фаолият юритаётган тақдирда ёки муддати ўтганда белгиланган компенсация тўловларини 10 борабар миқдорида кўп ҳисобланиши бўйича ҳамкорликда ишлаш йўлга қўйилган.
Ҳозирги кунда Навоий вилоят Давлат экологик экспертизаси марказида бошлиқ, бош бухгалтер, бош мутахассис эксперт, етакчи эксперт, меъёрий ҳужжатлар бўйича бош мутахассис, 1 ставкада ҳуқуқшунос, иш бошқарувчи ходимлари иш фаолиятини олиб бормоқда.
Навоий вилоятининг шаҳар туманлари вилоят марказидан камида 300 км масофада узоқ бўлганлиги сабабли жойларда тарғибот қилиш, экологик экспертиза хулосалари берилиши лозим бўлган объектлар ҳамда муддати тугаётган меъёрий ҳужжатларни жойида ўрганиш мақсадида мутахассис кадрлар етишмаётганлиги марказниг асосий муоммолари ҳисобланади.
      Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясиЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги“Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги 368-сонли қарори, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раисининг 2017 йил 4 июлдаги 76-сонли буйруғига асосан Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг 2017 йил 11 июлдаги №101-П-сонли буйруғи билан тасдиқланган Низом асосида ўз фаолиятини олиб боради.
Инспекциянинг иш фаолияти ушбу Низом талаблари асосида ташкил қилиниб, штат бирликлари малакали ва олий маълумотли кадрлар билан тўлиқ шакллантирилган ва инспекторларининг лавозим йўриқномалари ишлаб чиқилиб, тасдиқланган. (Вилоят инспекциясида 6 нафар, туманларда 27 нафар  ходимлар фаолият олиб боришди)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 августдаги ПҚ-3182-сонли “Ҳудудларнинг жадал ижтимоий-иқтисодий ривожланишини таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси ўринбосарининг 2017 йил 17 августдаги №03-02/1-69-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, бошқарма бошлиғиниинг 2017 йил   24 августдаги №123-сонли буйруғи чиқарилди. Ушбу буйруққа асосан Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясининг вилоят, шаҳар ва туман инспекторлари 4 та секторларга бириктирилган эди.
Вилоятнинг туман (шаҳарлар)ига ишларни самарали ва тизимли ташкил этиш мақсадида ҳар бир секторда инспекторлар томонидан  бажарилаётган ишлар назоратга олиниб, кунлик маълумотлар умумлаштириб борилди.
Вилоят бўйича қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиш полигонлари 15 та, чиқиндиларни утилизация қилиш жойлари 3 та, фойдаланиб бўлингандан кейин ташланадиган хвостохранилища 4 та, фойдаланиб бўлингандан кейин кўмиб ташланадиган шлам тўплаш жойлари (шламонакопител) 3 та, хавфли (радиоактив) чиқиндиларни сақлаш жойлари 1 та, саноат чиқиндиларини кўмиш жойлари 6 та, қурилиш чиқиндиларини кўмиш полигонлари 2 тани ташкил этади.
Вилоят ҳудудида 1998 йилдан бошлаб Навоий тоғ металлургия комбинатига қарашли Марказий кон бошқармасида ҳамда 2004 йилдан бошлаб “Навоиазот” очиқ акциядорлик жамиятида яроқсиз таркибида симоб моддаси бўлган люминисциент чироқларни демеркуризациялаш ускуналари фаолият кўрсатмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 октябрдаги 405-сонли “Таркибида симоб моддаси бўлган лампалар ва приборлардан фойдаланиш ва уларни фойдали равишда ишлатиш корхоналари фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил давомида НТМК томонидан ишга яроқсиз, таркибида симоб моддаси бўлган  лампалар ўзига тегишли бўлган ташкилотлардан 15851 дона ҳамда “Навоийазот” АЖ томонидан ишга яроқсиз таркибида симоб моддаси бўлган корхоналар топширган  11708 дона лампалар жами 27559 дона ишга яроқсиз лампалар  зарарсизлантирилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 4 сентябрдаги 258-сонли ҳамда 2017 йил 2 октябрдаги 783-сонли қарорига асосан корхона ва ташкилотлардан 108 тонна ишлатилган техник мойлар “Uz Prista Recycling” ҚК МЧЖга топширилган.
Вилоятда жами 3 та чиқиндиларни қайта ишловчи корхоналар мавжуд бўлиб, қоғозни қайта ишловчи “Навоий картон қоғоз” МЧЖ томонидан жорий йилда 900 тонна, автомобил шиналарини кайта ишловчи “Металл корд” Ўзбекистон Хитой ҚК МЧЖ томонидан 33 тонна (3 ва 4 — чорагида фаолият юритмаган)  ва ўсимлик мойи ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндидан кир ювиш совуни ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи “Qiziltepa SOAP” МЧЖ томонидан 244 тонна (3 ва 4 — чорагида фаолият юритмаган) чиқиндилар қайта ишланган.
Вилоят худудида ҳосил қилинадиган қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш ишлари билан вилоят “Тоза худуд”ДУКсининг 8 та шаҳар ва туман филиаллари  ва 2 та хусусий ташкилотлар яъни, “Бережлевость”ХИЧК ва “Стимул Навоий” МЧЖлари шуғулланиб келмоқда.
     2018 йил биринчи ярим йиллиги  давомида инспекция томонидан Ўзбекистон Республикаси «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги ва «Чиқиндилар тўғрисида»ги қонунлари талабларига риоя этмаган  345 нафар фуқаро ва мансабдор шахсларга нисбатан 79 614 269 минг сўм миқдорида жарималар белгиланиб, 76 840 970 минг сўм миқдоридаги жарималарнинг ундирилиши таъминланди.                                                                                            
Вилоят бўйича инспекция инспекторлари томонидан 67 маротаба радиокурсатувларда, 43 маротаба телевиденияда ҳамда 66 маротаба газета ва журналларда чиқишлар қилинди. Вилоятдаги жами 305 та махаллаларда жами 1141 маротаба, 1006 та корхона, ташкилотлар ва таълим муассасаларида, 746 та ижтимоий соҳа муассасаларида чиқиндиларни ноўрин жойлаштирмаслик тўғрисида вилоят Ёшлар иттифоқи, ИИБ ва бошқа тегишли ташкилот ҳодимлари билан ҳамкорликда  семинар, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. 13-15 август кунларида мактабгача таълим  муассасаларида тарбияланаётган  ёш авлодни экологик маданиятини шакллантириш мақсадида, вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларида тарғибот ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари, инспекция инспекторлари томонидан 1373 маротаба тезкор назорат тадбирлари ўтказилиб, 237 та ноқоний чиқиндихоналар аниқланди ва ушбу ноқонуний чиқиндихоналардаги мавжуд 3 045 тонна ноқонуний чиқиндилар чиқинди полигонларига жойлаштирилди. Худди шундай, ўтказилган тезкор назорат тадбирлари давомида корхона ташкилот ва фуқароларга чиқиндиларни ноўрин жойлаштирмаслик тўғрисида 806 та огоҳлантириш хатлари берилди.
 Навоий вилояти “Тоза худуд” давлат унитар корхонасининг 2017 йил ва  2018 йилда бажарилган ишлари тўғрисида
Навоий вилояти “Тоза худуд” давлат унитар корхонасидаги техникалар бўйича, 2017 йилда “Тоза худуд” давлат унитар корхонаси балансига Ободонлаштириш бошқармалари балансидан  бепул 53 та махсус автотехникалар ўтказиб берилган. Бундан ташқари белгиланган дастур асосида 8 та янги  ассинизатор махсус автотехникаси харид қилинган. 2018 йилда эса яна 8 та янги ассенизатор техникалари, 12 та чиқинди ташувчи махсус техникаси учун “Самарқанд автомобил заводи”га 5,7 млрд. сўм ва 8 та круковой погрузчик (Мулти лифть) техникаси учун “Крантас” МЧЖга 4,0 млрд.сўм маблағ кўчириб берилган бўлиб, бугунги кунда 12 та чиқинди ташувчи махсус техникалар  тўлиқ олиб келинди.
Шунингдек  8 та круговой погрузчик (Мулти лифть) техникалар  келтирилган. Жорий йил давомида 20 та янги техника олиб келиниб, вилоят бўйича техниклар сони 81 тани ташкил этади. Шундан, 55 та мусоровоз, 6 та самасвал, 10 та ассенизатор, 5 та бульдозер, 5 та ўзи юклагичлардир.
Ахоли ва юридик ташкилотлар билан тузилган шартномалари 2018 йилнинг 9 ойи давомида аҳоли билан 354789 та шартномалар тузилган . Юридик ташкилотлар билан эса 2156 та имзоланган бўлиб, жорий йилнинг октябр ойидан оммавий шартномалар имзоланиши муносабати билан аҳоли билан тузиладиган шартномалар тўхтатилган. Ўтган йилга нисбатан ахоли билан тузилган 33 фоизга, Юридик ташкилотлар билан шартномалар 50 фоизга ошган.
       Чиқинди йиғиш шахобчалари учун 284 та янги контейнерлар олиб келинииб, туман ва шаҳар филиалларига тақсимот қилинди. Вилоятнинг 7 та туман ва шахар филиалларидаги чиқинди йиғиш полигонларида  капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Хатирчи, Қизилтепа, Зарафшон, Учқудуқ, Конимех, Нурота, Навбахор. Вилоят бўйича 80 997 тонна маиший чиқинди олиб чиқиб кетилган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 2 баробарга юқори.
        Экологик тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича ўтказилган тадбирлар.  Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳит борасидаги долзарб масалаларни “Табиат ва ҳаёт”, “Дўстлик байроғи”, “Знамя дружбы” ва туман газеталарида бугунги кунгача 118 та турли мавзуларда мақолалар чоп этилди.
Навоий Телевиденияси “Кун янгиликлари”, Навоий Телевиденияси “Ҳафта янгиликлари” дастури, ва “Диёр-24” информацион дастурларида 68 та таҳлилий кўрсатувлар ва янгиликлар, вилоят радиосининг Навоий вилоят радиосининг “Вилоят янгиликлари” дастури , Навоий вилоят радиосининг “Очиқ мулоқот” дастури, Навоий вилоят радиосининг “Кун мавзуси” дастури, Республика марказий радионинг ННТ радиоларида, Ўзбекистон-24 радио канали эшиттиришларида 117 та турли мавзуларда чиқишлар қилинди. Айни вақтда Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари билан биргаликда ҳозирги кунгача  300 дан ортиқ учрашув ҳамда корхона ва ташкилотлар билан 1128 та  маърузалар амалга оширилган.
    Экологик тарғибот ва ташвиқот ишлари бўйича ўтказилган тадбирлар
    Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўйича етакчи мутахассиси томонидан 2018 йилга мўлжалланган иш режаси ишлаб чиқилди. Бугунги кунда йиллик режа асосида бошқарма тизимида ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда соҳага оид бир қанча чора-тадбирлар ўтказилиб, тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.
      2018 йил “Фаол тадбиркорлик, иннавацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастури асосида чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилиб, дастур асосида корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Вилоят, шаҳар ва туманлардаги мактабларда, олий ўқув юртлари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ҳамда лицейларда,  корхона, ташкилот ва муассасаларда Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳар ва туман бўлимлари ходимлари билан ҳамкорликда  бир нечта мавзуларда 118 дан ортиқ давра суҳбатлари, семинарлар, учрашувлар ташкил этилиб ўтказилди.
      Барча ўтказилган тадбирлар Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза килиш бошқармаси томонидан navoiyeco.uz ижтимоий тармоғига маълумотларни киритиб бориш йўлга қўйилган.
      Жорий йилда Кармана туманидан депутатлар сиссеяси бўлиб ўтди. Унда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масалалари ҳам қўйилди. Сиссеяда 2017 йилда қилинган ишлар ҳисоботи ва 2018 йил режалаштирилган ишлар ҳақида ҳисобот берилди. Ушбу ҳисобот йиғилиши “FaceBook” ва Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг navoiyeco.uz ижтимоий тармоғига жойлаштирилди.