Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 14 декабр куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасини қайта ташкил этиш, бошқарма фаолиятини янада такомиллаштиришга оид Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда жорий йилнинг 2 февраль ва   9 август кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган йиғилиш давомида берилган топшириқлари, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси буйруғи ижросини таъминлаш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар, ҳудудлардаги масъуллар томонидан амалга оширилаётган ишларнинг натижадорлигини таъминлаш борасида 2018 йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар таҳлилини муҳокама қилган ҳолда, келгусида амалга оширилаётган ишларни янада жадаллаштириш юзасидан раҳбарларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш мақсадида, Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.

     Йиғилишда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиғи Ҳайъат йиғилишида раислик қилди.

Ҳайъат йиғилишида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи У.Абдужалилов, бошлиқ  ўринбосари Х.Бақоев, Йиғма ахборот таҳлил бўлими бошлиғи в.б.С.Кенжаев Ҳайъат аъзолари бўлиб қатнашдилар. Шунингдек  Қўмита марказий аппаратининг инспекция, бўлим бошлиқлари, бош, етакчи мутахассислар,таклиф этилган туманларга бириктирилган масъуллар,”Тоза ҳудуд” ДУК корхонаси бошлиғи, ҳудудий экспертиза маркази мутахассислари иштирок этди.

    Ҳайъат йиғилишининг кун тартибида  қуйдаги масалалар кўрилди.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 октябрдаги “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3956-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф -муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2018 йил 8 октябрдаги 335-сонли буйруғининг бажарилиши юзасидан Навоий вилоятида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

2.Навоий вилоятида Атмосфер аҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида.

         3.Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш соҳасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги тўғрисида

4.Вилоятда чиқиндиларни комплекс бошқариш ва Санитар тозалаш ишларининг олиб борилиши тўғрисида.

         5.Бошқарманинг шаҳар ва туманларига бириктирилган масъул ходимларининг 2018 йил 11 ойи давомида олиб борилган ва келгусида режалаштирилган ишлари тўғрисида.

  1. Навоий вилоятида мавжуд муаммолар уларни бартараф этиш чора-тадбирлари режаси ва 2019 йилга мўлжалланган иш режаси.

Йиғилишда тегишли бўлиб бошлиқларига топшириқ ва вазифалар юклатилди. Шунингдек йиғилиш сўнгида барча шахар ва туманларга бириктирилган масъул инспекторларга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан компьютер жамланмалари топширилди