Ultimate magazine theme for WordPress.

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари Навоий вилояти Учқудуқ тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Табиатни асраш бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ҳамда тадбир ўтказилди.

Жорий йилнинг 2 май куни  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси  мутахассис ходимлари Навоий вилояти Учқудуқ тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактабида “Табиатни асраш бурчимиз” мавзусида давра суҳбати ҳамда тадбир ўтказилди.

Табиат билан жамият орасидаги алоқадорлик, жамиятнинг табиатга, аксинча, табиатнинг эса жамиятга таъсири кишиларнинг онги ва иродасига боғлиқ бўлмаган объекти зарурият, қонуниятдир. Инсоният ўз келажаги, эртанги куни, истиқболини  ўйламай қилган ўзбошимчаликлари, кўр-кўрона қилмишлари туфайли табиат беҳад озор чекди, кўп амоллардан абадий жудо бўлди. Ҳар хил космик чанглар, илмий техникавий  тараққиёт, айниқса, автомобиллар сонининг тез даражада ўсиб бориши, радиоактив моддалар ва бошқалар таъсирида барча жонли мавжудотнинг ҳаёт манбаи бўлган атмосфера ҳавоси максимал даражада ифлосланмоқда. Бундай даҳшатли ҳодисалар дунёнинг деярли ҳамма мамлакатларида кўзатилаяпти. Инсониятнинг келажакдаги тақдири ҳазирги даврда мавжуд экологик муаммоларни қандай ҳал қилишга, экологик муаммолардан аҳолини, табиатни қандай муҳофаза қилишга боғлиқ бўлиб қолди. Бундай дейилишига жуда катта маъно, тарихий зарурият, объектив эҳтиёж бор. Чунки экологик муаммолар замирида алоҳида халқлар, милатлар ва минтақаларнигина эмас, балки бутун инсониятнинг келажак  тақдири ётибди.

.