Ultimate magazine theme for WordPress.

«Навоий вилоятлари ҳудудий био инспекцияси Навоий вилояти тезкор оператив гуруҳига “Lada Niva Pikap” автомашинаcи тақдим этилди»

Жорий йилнинг 6 август куни Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат Қўмитаси ҳузуридаги Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси томонидан  Самарқанд, Жиззах ва Навоий вилоятлари ҳудудий био инспекцияси Навоий вилояти тезкор оператив гуруҳига “Lada Niva Pikap” автомашинаcи тақдим этилди био инспекцияси бошлиғи Ф.Қодиров: Ушбу берилган  автомашинаси ишларимиз самарадорлигини  янада оширишга хизмат қилади. Юртимизда бошқа соҳалар қатори экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, жумладан, ёш авлод онгида она табиатни асраб-авайлаш, унга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш бўйича ҳам мўайян ишлар рўёбга чиқарилмоқда.