Ultimate magazine theme for WordPress.

Ноқонуний чиқиндилар бартараф этилди

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси томонидан ижтимоий тармоқлардан келган мурожат ўрганиб чиқилди. Қизилтепа тумани Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари, Уй жой коммунал хўжалиги ходимлари, Фурқат МФЙ раиси, қурилиш ташкилот рахбарлари ва Тоза худуд ДУК Қизилтепа туман филиали рахбари ҳамкорликда мурожат ўрганилганда янги қурилган уйлар олдида аҳоли томонидан ноқонуний чиқиндиҳона ташкил қилинганлиги аниқланди.

Қурилган бино олдида маҳаллий канализация қуриш ишлари олиб борилаётганлиги аммо байрам арафаси бўлганлига туфайли қурилиш ишлари  тўхтатилганлиги ва тез орада қурилиш ишларини якунлаш чоралари кўрилишини қурилиш ташкилот раҳбарлари вада берди.

Аҳоли томонидан ташкил этилган ноқонуний чиқиндиҳона бартараф этилиб янги чиқинди ташалаш учун контейнерлар этиб жойлаштирилди.

Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза

 қилиш бошқармасининг Ахборот хизмати