Ultimate magazine theme for WordPress.

“Одам иммунитети танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”

Жорий йилнинг 17 май куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси мажлислар залида Навоий вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази лаборатория мутахассиси ходими  Л.Раҳимова билан билан учрашув ташкил этилди. Тадбирни йиғма ахборот таҳлили бўлим бошлиғи Н.Болтаев очиб берди. Навоий вилояти ОИТСга қарши курашиш маркази мутахассиси ходими Л.Раҳимова: Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 23 сентябрдаги “Одам иммунитети танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик  (ОИВ инфекцияси)  тарқалишига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ 353-сонли қарор асосида эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар Мажбурий равишда ОИВ га тиббий текширувдан ўтказилиши шарт. ОИВ қуйидаги ҳолатларда юқмайди: Жароҳатланмаган тери ва шиллиқ қаватлар орқали юқмайди. Шунингдек, касаллик ҳаво-томчи йўли билан (йўталганда, акса урганда) қон сўрувчи ҳашоротлар ( чивин, бит, кана) чаққанда юқмайди.  Юқиш йўллари: 1.Жинсий йўл-Жинсий алоқа орқали бетартиб жинсий ҳаёт кечирувчи шахслар орасида кўпроқ учрайди. 2.Парентерал йўл-ОИВ мавжуд бўлган қон ва унинг компонентларини қуйганда, текширилмаган аъзо ва тўқималар кўчирилиб ўтказилганда, бир марта ишлатиладиган тиббий асбоб ва анжомлар (гинекологик, стоматологик, жарроҳлик ва бошқалар)дан фойдаланилга, шунингдек, гиёҳванд моддани инъекция йули билан қабул қилишда бошқа шахс ишлатганда юқади. 3.Вертикал йўл-ОИВ инфекцияли онадан ҳомилага ҳомиладорлик даврида (пренатал), туғиш пайтида(интанатал) ва эмизишда (постнатал) юқади.   Профилактикаси

1.Пала-партиш жинсий алоқадан сақланиш, ўз оиласига содиқ бўлиш;

2.Шахсий гигиена воситасидан фойдаланиш

3.Сартарошхона, тиббий муассасаларда бир марталик маиший ҳамда тиббий анжомлардан фойдаланиш; Аҳоли, никоҳланувчи шахслар, меҳнат мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари ОИВ инфекциясига қон намуна-ларини ҳар бир Оилавий поликлиникаларда  ҳамда ҳар бир Қишлоқ врачлик пунктларида топширишлари мумкин. Йиғилишда Экология ходимлари ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассисдан керакли жавобларни олдилар. Учрашув қизғин фикр мулоҳазаларга бой тарзда ўтди.