Ultimate magazine theme for WordPress.

“Озон-ер шарининг ҳимоя қобиғи”

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Навоий вилоят Кармана туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида 16 сентябрь–Бутунжаҳон Озон қатламини муҳофаза қилиш куни муносабати  билан “Озон- ер шарининг ҳимоя қобиғи” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Бу тадбирда Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари ва унинг “Ёшлар қаноти” иштирокчилари Навоий Вилоят Кармана туманидаги “Баркамол авлод” болалар маркази ўқитувчи мураббийлар ва ўқувчи ёшлари қатнашдилар.

Ҳар йили озон қатламини ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган аниқ бир мавзу устида иш олиб борилади.

Озон Она сайёрамизни ўраб турган юпқа газ қалқони бўлиб, Ерни Қуёш радиациясидан ҳимоя қилиб,  ҳаёт давомийлигини сақлайди. Агарда  у тешилса ёки янада юпқалашса биосфера хавф остида қолади. Бугунги кунда ултрабинафша нурларнинг инсонга салбий таъсири ўрганилган бўлиб, улар тери саратони, кўриш қобилиятининг сусайиши ва бошқа хавфли касалликларни келтириб чиқариши аниқланган. Озон қатламининг камайишига асосан саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариладиган хлор оксиди катта таъсир кўрсатади. ХХ асрнинг 80- йилларида олимлар инсон фаолияти оқибатида Антарктида устидаги озон қатлами 2 маротаба юпқалашганини аниқлашди ва  ўша пайтдан бошлаб “озон тешиги” ибораси пайдо бўлди.  Озон қатлами  Ернинг ҳаёт пардаси деб ҳам аталиб, уни сақлаб қолиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.  Озон қатламига бевосита ва билвосита  салбий таъсир кўрсатувчи кимёвий моддалардан фойдаланмаслик ёки улардан босқичма-босқич воз кечиш муаммони ҳал этишга олиб келади.

Бу давра суҳбатида ёшларимиз ўзлари чизган расмлар ва тайёрлаган буюмлари орқали кўргазмали чиқишлари билан барчани лол қолдирди буни кўриб янада ғурурланиб шуни айтиш мумкунки ватанимиз равнақига ўз ҳиссаларини қўша олишига амин бўлдик.

Манба;http://eco.uz/uz/yangiliklar/7302-ozon-er-sharining-imoya-obi-i