Ultimate magazine theme for WordPress.

“Онажоним табиат ”

         Жорий йилнинг 4 май куни Навоий вилоят Кармана туманидаги 2-сонли умумуй ўрта таълим мактабида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Х.Хурсанова ҳамда Д.Абдирашитовалар томонидан  “Онажоним табиат ” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ушбу давра суҳбатидан мақсад ўқувчиларни она табиатга нисбатан меҳрли қилиб камол топтиришдир. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш-бу биз табиатдан  керагидан ортиғини  олмаслигимиз кераклини англатади. Биз табиий ресурслардан фойдаланар эканмиз унга келтирган зарарни албатта қоплашимиз лозим. Табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш зарур. Бутун сайёраимз узра қушлар , ҳашоротлар, ўсимликлар уруғлари ва ҳатто кўз билан кўриб бўлмайдиган органик моддалар учиб юради. Ер сайёрасини ўраб турган ҳаётнинг ҳаводаги бундай ранг-баранглиги одамни ҳайратга солади. Энг муҳими , мана шундай бизни ўраб турган  ер сайёрасини асраб-авайлаш ҳар бир кишининг бурчидир.