Ultimate magazine theme for WordPress.

«Она табиатни асрайлик»

Жорий йилнинг 15-18 август кунлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиши, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан МТМ ларда тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Айнан мазкур муддатларда инспекция ходимлари вилоятдаги барча мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, боғча тарбияланувчиларига экология борасида тушунчалар берилди.

Жумладан, Кармана туманида жойлашган “Сунбула” номли                  7-мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари ўртасида она табиатимизни асраш, унинг неъматларини кўз қорачиғимиздай авайлаш ҳамда табиий бойликларимиздан  оқилона фойдаланишга доир  тарғибот тадбири ўтказилди. Ушбу тадбирда вилоят экология ва атроф – муҳитни  муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари Х.Хурсанова, Т.Тошқулов ва муассаса педагог ходимлари ва боғча тарбияланувчилари иштирок этишдилар. Тадбирда кенг қамровли ва мураккаб мавзу болаларнинг тили ва дилига  яқин бўлиш мақсадида экологияга оид  “Болакай ва Ер сайёраси”, “Ер сайёрасининг оғриғи”, “Чиқиндилар муаммоси” мавзуларидаги мултьфильмлардан фойдаландилар. Қайд этиш жоизки, экологияга бағишланган ижод намуналари сайёрамизда руй бераётган экологик вазиятни яққол намоён этиб, бу борада болаларнинг фикрлари  шаклланишига ҳам хизмат қилди.

Олинган билим ва мунозарали саволлар албатта болалар билан муҳокама қилинди. Мултьфильм томошасидан  таъсирланган ва таъсуротларга тўла болалар  бирин-кетин ўз хулосалари билан ўртоқлашдилар.

Тарғибот ва ташвиқот ишлари жамиятнинг энг кичик аъзоларидан бошланиши ҳам бежиз эмас. Зеро ёшликда олинган билим тошга ўйилган нақшдир деб бежизга айтишмаган. Шу боис ҳам келажак авлод вакилларига атроф-муҳитга оқилона муносабатда бўлиш, табиатни асраш ва уни муҳофаза қилиш каби тушунчаларни болаликдан сингдириб бориш экологик маданиятни шакллантиришга замин яратади.