Ultimate magazine theme for WordPress.

САНИТАР ТОЗАЛАШ КОРХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ САМАРАЛИ ТАШКИЛ ЭТИШ – ДАВР ТАЛАБИ

2019 йилнинг  13 декабр куни Қўқон шаҳрининг марказий вокзалида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида «Санитар тозалаш корхоналари фаолиятини самарали ташкил этиш» мавзусида ўтказиладиган ўқув-амалий семинарга ташриф буюрган барча меҳмонлар карнай-сурнайлар садоси остида тантанали равишда кутиб олинди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари Қўқон ҳокимлиги ташаббуси билан Қўқон шаҳридаги «Оқ олтин» ресторанида ташкил этилган маданий тадбирга таклиф этилдилар.

Семенарнинг иккинчи куни яъни 14 декабр куни Фарғона вилоятининг Марғилон шаҳрининг “Azia Fergana” меҳмонҳонасида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида “Санитар тозалаш корхоналари фаоиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.

         Унда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари, Санитар тозалаш бўйича ихтисослаштирилган корхоналар республика бирлашмаси, вилоятлар “Тоза ҳудуд” ДУК масъул ходимлари, хорижлик соҳа мутахассислари ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

         Семинарни Давлат экология қўмитаси раиси ўринбосари Ҳ.Ҳусанов очиб берди. У ўз сўзида аҳолига санитар тозалаш хизмати сифатини ошириш ва қамровини кенгайтириш, санитар тозалаш корхоналари моддий техник базаси ва инфратузилмасини мустаҳкамлаш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

         Шунингдек семинарда Германия компанияси “Gregori Weiser”,  ўзбек ва турк “MARMARA PLASTIK” МЧЖ қўшма-корхонаси, “ЎзИнжиринг” илмий-татқиқот институти иштирок этиб, ўзларининг тақдимотини намойиш қилди.

Ўқув – семинар қизғин савол жавоблар билан бўлиб ўтди.

 Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни

 муҳофаза қилиш бошқармаси

Ахборот ҳизмати