Ultimate magazine theme for WordPress.

СОМОН ПОЯЛАРНИ ЁКМАНГ!

 

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ғалла ўрими мавсуми бошланганлиги муносабати билан барча фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳамда аҳолининг ғалладан бўшаган ер майдонларини ёқилишига йўл қўймаслик мақсадида худдуд бўйлаб тарғибот ва ташвиқот ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Бундай ҳолатларга йўл қўйган фермер ва деҳқон хўжалик раҳбарига ҳамда жавобгар шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий чоралар қўлланилиб, табиатга етказилган зарар ундирилади.