Ultimate magazine theme for WordPress.

“Соғлом бола-соғлом оила меваси”

Жорий  йилнинг 27 июль куни Навбаҳор туманидаги “Шаббода” ёзги дам олиш оромгоҳида “Соғлом бола-соғлом оила меваси” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда оромгоҳнинг тарбиячи ходимлари ва дам олувчи болажонлари иштирок этдилар. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Бизни ҳамиша ўйлантириб келадиган яна бир муҳим масала – бу ёшларимизнинг одоб-ахлоқи, юриш-туриши, бир сўз билан айтганда, дунёқараши билан боғлиқ. Бугун замон шиддат билан ўзгаряпти. Бу ўзгаришларни ҳаммадан ҳам кўпроқ ҳис этадиган ким – ёшлар. Майли, ёшлар ўз даврининг талаблари билан уйғун бўлсин. Лекин айни пайтда ўзлигини ҳам унутмасин. Биз киммиз, қандай улуғ зотларнинг авлодимиз” деган даъват уларнинг қалбида доимо акс-садо бериб, ўзлигига содиқ қолишга ундаб турсин. Бунга ниманинг ҳисобидан эришамиз? Тарбия, тарбия ва фақат тарбия ҳисобидан. Соғломлаштириш аввало маънавий-эпидемиологик ҳолатни сақлаш; агарда бирор оила, маҳалла, туманда маънавиятга салбий таъсир этадиган медиавируслар пайдо бўлса, илмий асосда диагноз қўйиб, маънавий даволаш чора-тадбирларини қўллаш; оила, маҳалла, тумандаги муҳитни соғломлаштириш; бехабарлик, тушунмаганлик, ёки нотўғри тушунишдан пайдо бўлиши мумкин бўлган норозиликни тушунтириб, «даволаб”, розиликка айлантириш; инсонни унинг ўзига, оиласига, Ватанига зарарли фикр, ғоя, ният ва иллатлардан поклаб, ҳидоят йўлига, соғлом ҳаётга қайтариш каби тадбирларни ўз ичига олади. Бола тарбия олаётган оилада муҳит соғлом бўлсагина бола ҳам жисмонан ҳам манан соғлом бўлиб камол топади. Зеро, Соғлом бола-соғлом оила мевасидир.