Ultimate magazine theme for WordPress.

“Соғлом муҳит–инсон саломатлиги”

Жорий йилнинг 2-август куни Навоий шаҳарнинг “Ёшлар марказида” Ўзбекистон Экологик ҳаракати ташкил топганининг 10 йиллигига  бағишлаб  “Соғлом муҳит–инсон саломатлиги” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

       Мазкур тадбирда Вилоят  экология ва ароф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,   ФЖШМҚМИ  вилоят ҳудудий бўлинмаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, вилоятнинг олий ўқув юртлари, Халқ таълими бошқармаси,Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органларини фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши ва Навоий шаҳри Кармана тумани ва Навбаҳор туманларининг жамоатчи инспекторлари,    Ўзбекистон нодавлат нотижорат  ташкилотлари миллий ассоциацияси Навоий вилоят ресурс маркази,  экоҳаракат фаоллари, экоҳаракатнинг корхона вакиллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси томонидан бу дар мобайнида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги қонунчилигини такомиллаштириш, ҳудудий давлат дастурлари ижросини таъминлашда фаол  иштирок этиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик таълим ва тарбия тизимини такомиллаштириш, ушбу йўналишларда секторлар ҳамкорлигини янада ривожлантириш, экологик тоза, энергия ва ресурс тежовчи технологияларни амалиётга жорий қилишни кенг тарғиб қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ишларига жамоатчиликни кенгроқ жалб этишни ўз ичига олган 490 дан ортиқ амалий-таҳлилий тадбирлар ташкил этилди, ушбу тадбирларда 40 мингга яқин фуқароларимиз иштирок этишди. Бундан ташқари, вилоятнинг экологик муамолари бўйича 1470 та мақолалар чоп этилди, 480 марта электрон ОАВларида чиқишлар қилинди, 345 марта Республика ва вилоят телевидениясида ҳамда 96 марта радиода чиқишлар амалга оширилди.

Экоҳаракатнинг “Соғлом муҳит–инсон саломатлиги” шиорини вилоятда кенг тарғиб қилиш ва дастурий вазифалардан келиб чиқиб уни амалда бажарилишини таъминлаш борасида ҳудудий бўлинма ўз хиссасини қўшиб келмоқда.