Ultimate magazine theme for WordPress.

“Соғлом турмуш ёшлар келажаги”

           2018 йилнинг 26 июль куни Навоий шаҳар “Орзу” маҳалла фуқаролар йиғинида “Соғлом турмуш ёшлар келажаги” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари , “Орзу” МФЙ фаоллари, 7-32-сонли МТМ тарбиячи ҳамда тарбияланувчилари ва ОАВ лари иштирок этдилар. Инсон соғлигини сақлаш ва муҳофаза қилиш учун, аввало атроф-муҳит ва ҳаво тоза,  ичадиган сувимиз мусаффо бўлмоғи зарур. Шунингдек истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифати киши тан-сиҳатини сақлашда муҳим ўрин тутади. Бу эса аҳолининг соғлом турмуш тарзи маданиятнинг ўсиб боришига хизмат қилади. Экология бу инсонларнинг табиатда яшаши ва ўзи учун зарур бўлган бебаҳо табиат унсурлари билан ўзаро чамбарчас боғлиқлигидир. Атроф-муҳитни соф ҳолда сақлаш, чиқиндиларни тегишли жойларга йиғиб, қайта ишлаш ва кераксизларини юқотиш учун сай-ҳаракат қилиш замон талабидир. Афсуски теран ҳақиқатни унутганлар ҳам йуқ эмас. Айрим маҳаллаларда тозаликга эътибор паст эканлиги, файзсиз, инсон қадам босолмайдиган ҳолга келиб қолганлиги, ариқлар ёнидаги чиқиндиларни, зилол сувлар ўрнига ифлос сувлар оқаётганини гувоҳи бўлишимиз мумкин. Албатта бу четдан қараганда аянчли ҳол! Кексаларимиз доимо бизларга атроф – муҳитни ифлосламаслик, аксинча тоза озодалигига эътибор беришингизни кўп бора панд насиҳатлари билан тушунтиришади. Соғлом турмуш ёшлар келажагининг гаровидир.