Ultimate magazine theme for WordPress.

“Сув-бебаҳо бойлик!”

Жорий йилнинг 23 май куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳар масъул инспекторлари томонидан Зарафшон шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактабида “Сув-бебаҳо бойлик!” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳар масъул инспектори А.Азизов: Гидросфера – океан, денгиз, кўл, дарё, ер ости сувлари ва музликларини ўз ичига олган Ернинг сув қобиғи ҳисобланади. Сайёрамизда дастлаб ҳаёт сув муҳитида пайдо бўлган, ривожланган ва тирик организмлар учун сувнинг аҳамияти каттадир. Сув тугамайдиган ресурсларга киради ва айланма ҳаракат натижасида сув заҳиралари доим тикланиб туради. Ер юзидаги сув тугамайдиган ресурс бўлишига қарамасдан инсон бевосита ишлатиши мумкин бўлган сув заҳиралари жуда ҳам чекланган. Гидросферадаги барча сувларнинг 96,5 % дунё океанларининг шўр сувига тўғри келади. Мавжуд чучук сувларнинг катта қисми музликларда (1,73 %) ва ер ости заҳираларида (1,70 %) жойлашган. Шуни айтиш керакки, ер остидаги сув заҳиралари аниқ баҳоланган эмас. Ер юзида ҳозирги вақтда инсон бевосита фойдаланиши мумкин бўлган чучук сувлар миқдори 0,3 % ни  ташкил қилади. Тагаев И.: Республикамиз халқ хўжалигининг сувга бўлган йиллик талаби 70-71 млрд м3 ни ташкил этади, шундан 60 млрд м3 – ер усти дарё ва сой сувларини, 11 млрд м3 – ер ости ва қайта ишлатилган сувларни ташкил қилади. Республикамизнинг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш схемасига кўра, мавжуд сув ресурслари билан жами 4,8 млн гектар майдондаги ерлар суғорилиши керак бўлса, ҳозирги кунда жами 4,3 млн гектар майдондаги ерлар суғорилмоқда. Вилоятда умумий суғориладиган экин ер майдони 131800 гектардан иборат. Республика бўйича умумий фойдаланаётган сувларнинг тахминан 10 фоизини, яъни 5 млрд м3 атрофида ташлама сувлар ташкил этади. Навоий вилоятида йилига 1,3 млрд куб м. сув ишлатилади ва халқ хўжалиги эҳтиёжлари учун сувни асосан Зарафшон дарёсидан (68,1%), АБМК дан ( 30,1%) ва тоғ сувлари ва ер ости сувларидан (1,8%) олади.