Ultimate magazine theme for WordPress.

Табиатни асраш келажакни асраш демакдир

Жорий йилнинг 20 август куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан “Табиатни асраш келажакни асраш демакдир, Табиат неъматларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш керак” мавзуси юзасидан мактаб ўқувчиларни ёзги таътилда мароқли дам олишларини таъминлаш мақсадида Зарафшон шаҳар 10-умумтаълм мактаб ўқувчиларини саёҳатга жалб қилинди. Саёҳатни музей мудираси Т.Н.Очилова музейда табиат акс эттирилган суратлар, табиий бойликларимиз ва уларни асраб авайлаш йўқолиб бораётган ҳайвонларни сақлаш уларга беэътибор бўлмаслигимиз кераклиги ҳақида гапириб сўзни Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспектори Л.Турсуновага берди. Ўқувчиларни шаҳар флора ва фаунасини кўришга юқолиб бораётган ҳайвонат, ўсимлик олами хақида ўз тушунчаларини ўқувчилар билан ўртоқлашди ва ўқувчиларни жонажон шахримиз табиатини асраб-авайлаш хар бир инсоннинг бурчи эканлиги жумладан, ўсимликлар ва хайвонат дунёсини, сувни, тупроқни, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишда барча бирдек масъул эканлиги ҳақида тушунчалар бериб ўтди. Ўқувчиларга шаҳримиз кўркига-кўрк қўшиб турган ўсимликлар оламини асраш, дарахтларни синдирмасликга, улар сонини кўпайтиришга ҳисса қўшишга чақирди. Она табиатимизниниг ҳар бир нозу-неъматидан оқилона фойдаланиш кераклигини айтиб ўтди, ва саёҳат давомида ўқувчиларнинг қизиқишлари ортгани сари қизғин савол жавобга бой тарзда ўтди ва ўқувчиларнинг онгида яхши таасурот колдирди десак муболаға бўлмайди.