Ultimate magazine theme for WordPress.

“Табиатни асраш муқаддас бурчимиз”

    Жорий йилнинг 18 июль куни соат Қизилқумцемент ОАЖга қарашли “Шаббода” болалар соғломлаштириш оромгоҳида “Табиатни асраш муқаддас бурчимиз” мавзусида тадбир ўтказилади. Тадбирда Навоий вилояти и Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси,  Ўзбекистон Республикаси Экологик партияси  Навоий худдудий бўлинмаси ҳамда ОАВлари иштирок этди.

    Тадбирни Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Жамоатчилик ва ОАВлар билан ишлаш бош мутахассиси З.Душанова очи берди. Она табиатни асрайлик! Инсоният пайдо бўлибдики, барчамиз шу замин бағрида ўниб ўсиб вояга етмоқдамиз.Биздан меҳрини аямай, бор, бойлигини  инъом этаётган табиатни асраб авайлаш, келажак авлод ҳақида қайғуриш ҳар биримизнинг вазифамиздир деб гапириб ўтди.

       Тадбир  викторина тарзда ўтди келган ташкилот ходимлари томонидан оромгоҳ дам олувчиларига Экология соҳасида саволлар берилди. Болажонлар ҳаммага саволга тўлиқ жавоб беришди. Тадбир сўнгида Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан оромгоҳ директорига Ташаккурнома ҳамда тадбирда фаол иштиок этган оромгоҳ дам олувчиларига Мақтов Ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.