Ultimate magazine theme for WordPress.

Табиатни муҳофаза қилиш — барчанинг бурчи!

Жорий йилнинг 20 июль куни Навбаҳор туманидаги 37-сонли иқтисослаштирилган мактаб интернатида ташкил этилган ёзги дам олиш оромгоҳида Табиатни муҳофаза қилиш — барчанинг бурчи! мавзусида расмлар танлови ўтказилди. Ушбу ташкил этилган тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ва 37-сонли иқтисослаштирилган мактаб интернати дам олувчилари  ҳамда тарбиячилари иштирок этдилар. Ўқувчилар ўзларининг табиатга доир чизган расмлари билан қатнашдилар. Энг яхши расм эгалари эсталик совғалари билан рағбатлантирилди.

Бугунги кунда табиат инқирозга учрагани сир бўлмай қолди, бу инқирознинг олдини олиш шу масканда яшаётган ҳар бир виждонли кишининг бурчи ҳисобланади. Табиатни муҳофаза қилиш Ер юзидаги бутун инсониятни бахт-саодати, келажакда яшайдиган авлод тақдири учун ғамхўрлик қилишдир.Табитани муҳофаза қилиш деганда,  бутун инсоният манфаатларини кўзлаб, табиатдан оқилона фойдаланиш, уни сақлаш, қўриқлаш ва табиий бойликларни кўпайтириш йўлида давлатлар ва халқларнинг илмий жиҳатдан асосланган комплекси тушунилади. Ўзбекистон Республикасида истиқлолга эришганидан сўнг табиат ва унинг бойликларини муҳофаза қилиш ишига айниқса жуда катта эътибор берилди. Табиатни муҳофаза қилиш ҳозирги замондаги энг долзарб муаммолардан биридир. Атроф-муҳит муҳофазасини ташкил этиш ва уни амалга оширишда турли чора-тадбирларни қўллаш билан бирга она табиатни, жамиятнинг барча аъзоларини энг ёш фуқароларидан кекса кишиларигача асраб-авайлашга, уларга нисбатан онгли муносабатда бўлишга, табиат манбааларидан тежаб-тергаб, меъёрида фойдаланиш, салбий фожиавий ҳолларнинг олдини олиш, сақлаб қолиш учун чора излаш, хуллас, атроф-муҳитни доимо тоза сақлашга мунтазам даъват этиш бениҳоя улуғвор вазифамиздир.