Ultimate magazine theme for WordPress.

Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат

           Жорий йилнинг 29 август куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Конимех тумани масъул инспекторлари томонидан   Конимех туманидаги 11-сонли МТМда “Табиат ва инсон ўртасидаги муносабат ” мавзусида тадбир ташкил этилди. Ушбу тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Конимех тумани масъул ходимлари, МТМ тарбиячи ва тарбияланувчилари иштирок этдилар. Ер қиррасидаги барча тирик мавжудот  кислород билан ўзлуксиз нафас олади. Биз нафас олар эканмиз, бурун ва оғзимиздан  кирган ҳаво тўғридан-тўғри ўпкамиз орқали қонга қўшилади ва бутун  танамизни озиқлантиради. Биз истеъмол қиладиган мева, полиз экинлари, сабзавотлар эса ердан оладиган озуқа билан бирга ҳаводан ҳам нафас олади. Лекин атроф-муҳитга тарқалаётган меъёридан ортиқ зарарли чиқиндиларнинг барчасини ўсимликлар ўзлаштира олмайди, ортиқча зарарли моддалар ўсимлик ва меваларда йиғилиб қолади ва уларни истеъмол қилган одамлару, жонзотларни заҳарлайди. Натижада тирикжонзотлар ва ўсимликлар ўртасидаги миллион йиллардан бери ҳукм суриб келаётган мутаносибликка путур етади.

Томирмизда оқаётган қон, олаётган нафасимиз, борингки юрагимизнинг ҳар сонияда уриб туриши, соғлом ҳаёт кечиришимиз бевосита экология билан боғлиқдир. Афсуски бугунки кунда деярли ҳар қадамда Экологик муҳитнинг майда ёки йирик миқёсда бузилаётганлигига гувоҳ бўламиз. Кўча ва майдонларнинг кўплаб жойларига  кўзни шамғалат қилиб  чиқинди ташлаб кетувчилар, одамлар гавжум жойларда ва бекатларда сигарет чекиш, писта чақиш, дуч келган қоғоз-латталарни ерга ташлаш каби салбий иллатларга дуч келамиз. Бизнинг шаҳримиз ниҳоятда кўркам ва йилдан-йилга чирой очиб бормоқда. Лекин юқоридаги каби кимсалар жамиятимизни ортга судрайди. Ҳозирга кунги энг долзарб муаммо жамиятимизнинг барча аъзоларини экологик маданиятли қилиб тарбиялашдир.