Ultimate magazine theme for WordPress.

Танқидий таҳлил, Қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак.

Жорий йилнинг 16 август куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг мажлислар залида  йиғилиш ўтказилди. Кун тартибидаги масалалар  юзасида бошқарма бошлиғи  Ш.Худайқулов сўзга чиқиб, кун тартибини уйғонишга даъват миллат раҳнамоларининг нутқлари давлат, мамлакатларнинг кечаги кунига таҳлил, эртанги ҳаётига мундарижа беради. Қилинган, қилинажак ишларнинг кўламини кўрсатади. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида экологик хавфсизликни таъминлаш бўйича муҳим ҳуқуқий, ташкилий ва ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни бевосита тартибга солувчи 15 дан зиёд қонун, табиий ресурсларнинг айрим турларидан фойдаланиш механизмлари ва шартлари, шунингдек, давлат экологик экспертизасини амалга ошириш, турли тоифадаги қўриқланадиган ҳудудларни ташкил қилиш ва уларда алоҳида фойдаланиш режимини ўрнатиш тартиб-таомиллари ва бошқа масалаларни белгилаб берган 30 дан ортиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди ва амал қилмоқда. Қабул қилинган ҳужжатлар атроф-муҳит объектларининг ифлосланиш даражасини маълум даражада камайтириш имконини берди. 2018 йилнинг биринчи чорагидан бошлаб бугунги кунгача назар ташлайдиган бўлсак Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида айрим ходимларимиз сусткашликка йўл қўймоқдалар. Бугунги шиддат билан ривожланаётган даврда ҳар бир ходим жадал ҳаракат қилмоғи даркор.  Акс ҳолда ўзига берилган вазифани ўз вақтида бажармаган ходимга нисбатан қонунчиликда белгиланган қатъий чоралар кўрилиши бўйича огоҳлантирила ди. Лоқайдликка қарши – дахлдорлик, ёлғонга қарши – ростлик, расмиятчиликка қарши – самимият, «ура-ура”га қарши – танқид, эскиликка қарши – янгилик, сусткашликка қарши – шиддатнинг кураши дами ҳар бир ходимда  уфуриб туриши керак, шундагина биз кўзлаган маррага эришамиз.