Ultimate magazine theme for WordPress.

“Таълим муассасалари, оила ва маҳаллада Экологик маданиянинг ўзаро ҳамкорлиги”

Жорий йилнинг 26 июль куни Навоий шаҳар 16-умумий ўрта таълим мактабида “Таълим муассасалари, оила ва маҳаллада Экологик маданиянинг ўзаро ҳамкорлиги” мавзусида учрашув бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси координаторлари, 16-мактаб ҳодимлари оила ва маҳалла фаоллари қатнашди. Табиий муҳит барча давлат фуқаролари, шунингдек, бутун инсониятнинг келажакда фаровон ҳаёт кечиришини таъминлаш учун зарур бўлган тадбирларни мунтазам равишда амалга ошириш йўли билан муҳофаза қилиниши керак. Табит оламида инсон ҳаёти ва жамият тараққиёти учун зарур бўлмаган ва муҳим аҳамият касб этмаган нарсанинг ўзи йўқ. Табиат инсон учун табиий бойликлар манбаидир. Табиат инсоният учун моддий бойликларнинг биринчи манбаи сифатида ҳам, сиҳат-саломатлик, шод-ҳуррамлик, маънавий-руҳий баркамолликнинг асоси сифатида ҳам ўзининг ғоят зўр, кучли таъсир ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайди. Табиатга тўғри муносабатда бўлиш ва табиатни муҳофаза қилиш мактаб ёшидаги ва ҳатто кичик ёшдаги болалар ўртасида ҳам олиб бориш зарур. Табиатни муҳофаза қилиш вазифалари ва бу ишни ташкил этиш тўғрисида гапирганимизда, мактабларимизни, академик литцей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларини тилга олмаса бўлмайди. Демак ўқувчилар онгида экологик маданиятни, табиатга муҳаббатни уйғотишда, аввало тарбиячиларнинг ўзи шундай билимга эга бўлиши керак, шу нуқтаи-назардан бўлажак педагоглар онгига табиатни муҳофаза қилишнинг иқтисодий,  ижтимоий  ва маънавий-ахлоқий асосларини сингдириш мақсадга мувофиқ.