Ultimate magazine theme for WordPress.

“Тоза ҳаво-миллат соғлиги гарови”

Ҳозирда шижоат билан ривожланиб бораётган мустақил Ўзбекистон давлатимизнинг тараққий этишида тоза ҳаво муҳим аҳамиятга эга. Атмосфера бу ерни ўраб турувчи ва асосан азот ҳамда кислороддан ташкил топган газсимон қобиқдир. Ҳавони асосий ифлослантирувчилар-саноат корхоналари ва иссиқлик электр станциялари ҳисобланади. Атмосфера ҳавосининг мусаффолиги ўсимликлар, мева ва сабзавотларнинг таркибини тозалиги ҳамда инсон соғлиги учун зарур бўлган витаминларга бой бўлишини таъминлайди. Ватанимизнинг ёрқин келажаги бўлган ёшларимиз табиий тоза маҳсулотлар билан озиқланса тоза ҳаводан тўйиб нафас олса уларнинг соғлиги мустаҳкам бўлиши билан бирга фикрлаш қобилиятининг ривожланишига ижобий таъсир қилади.

Жорий йилнинг 5 апрел куни Навоий шаҳридаги “Максимум” мехмонхонаси мажлислар залида  “Тоза ҳаво-миллат соғлиги гарови” шиори остида “Ҳаво  хавфсизлиги соҳасида инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш” мавзусида ишчи семинар тренингнинг 3-босқичи бўлиб ўтди. Тадбир, Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ва Россия Федератсиясининг “СовПлим” компаниясинингЎзбекистондаги вакили томонидан ташкил этилди.

        Тадбирда вилоят ва шаҳар хокимияти, Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, атмсофера ҳавосини муҳофаза қилиш ҳудудий инспекция бошлиқлари, вилоятдаги корхона ва ташкилот экология мутахасисилари, “СовПлим” МЧЖ ҚК мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.Вилоятда мавжуд корхоналарнинг чанг-газ тозалаш ускуналарининг ҳолати таҳлил қилинганида, уларнинг аксарияти 10 йилдан ортиқ вақт давомида ишлатилганлиги ва бугунги кунда жисмоний ва маънавий жиҳатдан  эскирганлигини кўрсатилмоқда. Ҳавони ифлосланиш даражасини пасайтириш учун турлихил саноат корхоналарида замонавий, юқорисамарали чанг-газ тозалаш ускуналари, шунингдек уларни назорат қилиш воситалари билан жихозланиш муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан республиканинг     барча саноат корхоналарида мавжуд бўлган чанг-газ тозалаш ускуналарини янгилаш, атмосфера ҳавосига чиқариладиган ифлослантирувчи моддаларнинг миқдорини камайтирилишига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкинлиги эътироф этилмоқда.Таъкидланганидек, “СовПлим” компанияси, Республиканинг ишлаб чиқариш корхоналарида эскирган чанг-газ тозалаш иншоотларини янгилаш, ускуналарни етказиб бериш, турли хил шамоллатиш тизимларини, ҳавони тозалаш аспиратсия ва чангни тозалаш тизимларини, атроф-муҳит мониторинги ва муҳофаза қилиш тизимларини, пайвандлаш ва кесиш участкаларини, шунингдек бошқа ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш участкаларигаўз хизматларини таклиф этиш ва ускуналарини етказиб берадиган Россиянинг етакчи ҳалқаро ишлаб чиқариш компанияси ҳисобланади.

Маълумот учун: «СовПлим» компанияси 1989 йилда Санкт-Петербургдаги швед компанияси «ПЛЙМОВЕНТ» билан ҳамкорликда вентеляция ускуналарини ишлаб чиқариш ва Россиянинг корхоналарига етказиб бериш фаолиятини йўлга қўйган.«СовПлим» компанияси томонидан импорт қилинган барча жиҳозлар ҳалқаро талабларга жавоб берадиган ишончли корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган.2018 йилда «СовПлим» компанияси “2017 йилда Россиянинг энг яхши корхонаси” унвонини олган ва ишлаб чиқарилган махсулотларнинг сифати учун “Сифат юлдузи” билан тақдирланган.