Ultimate magazine theme for WordPress.

Тоза ҳаво тадбири 2-босқичи бошланди

          Навоий вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 19 мартдаги 03/02/2-1454 сонли биргаликдаги кўрсатмаси  ҳамда вилоят ҳокимининг 10.04.2019йилдаги Ф-23 сонли “Тоза ҳаво ойлиги тадбирларини сифатли ўтказиш мақсадида”ги фармойиши. ҳамда “Атмосфера  ҳавосини муҳофаза қилиш  тўғрисида”ги қонунининг 16, 17, ва 28-моддалари ҳамда “Экологик назорат тўғрисида”ги  қонунининг 11-моддаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида вилоятда  икки босқичли “Тоза-ҳаво” тадбири  ўтказилиб келинмоқда.

        Мазкур тадбирининг иккинчи босқичи 10 августдан -10 сентябргача бўлиб ўтади. Тадбир давомида турли ёқилғиларда ҳаракатланаётган автотранспортлар воситалари асбоби усулда  текширишдан ўтказилиб, автотранспорт воситаларининг чиқинди газлар миқдорлари аниқланади.

Эълон

Автокорхона раҳбарлари ва хусусий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари диққатига!

2019 йил 10 августдан  10 сентябригача вилоят ҳудудида “Тоза ҳаво” тадбирининг 2-босқичи ўтказилади.

Тадбирни самарали ўтказишда фаол қатнашишингизни сўраймиз.