Ultimate magazine theme for WordPress.

“Тоза ҳаво учун барчамиз масъулмиз!”

Жорий йилнинг 11 май куни Навоий техника ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида “Тоза ҳаво учун барчамиз масъулмиз!” мавзусида тадбир ташкил этилди. Тадбирда Вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, Ўзбекистон экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари, Навоий техника ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи педагог  ўқитувчилар ва ўқувчилари иштирок этишди.

 Тадбирни коллеж директори-  Ғ.Орипов очиб бериб глобал экологик муаммолар хусусида тўхталиб ўтди. Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитнит муҳофаза қилиш бошқармаси Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи – Д.Аҳмедова ёшларнинг атроф-муҳит муҳофазасидаги ўрни ҳақида тушунча бериб ўтди. Йилдан-йилга автотранспорт воситаларининг сони ортиб бориши инсонлар турмуш тарзининг яхшиланиши ва автомабилсозлик саноатининг ривожланишининг бир белгиси бўлса, иккинчи томондан автомабилларда  ёқилғи ёқилиши билан ажралиб чиқувчи чиқинди газлари миқдорининг ошиши натижасида атроф-муҳитга салбий таъсирининг кўпайишига олиб келиши ҳеч кимга сир эмас. Ҳозирги кунда атмосфера ҳавосига ташланадиган жами ташламаларнинг 35 фоизи транспорт воситаларининг чиқинди газлар миқдорига тўғри келади. Автотранспорт воситаларининг чиқинди газлар таркибида углерод, азот, олтигугурт оксидлари, альдегидлар, бенз(а)пирен ва бошқа зарарли моддалардир. Бу зарали моддалар  эса атмосфера ҳавосидан фойдаланувчилар яъни, нафас оладиган тирик организмларга, энг асосийси инсон саломатлигига таъсир кўрсатиб, организмда турли касалликларни келтириб чиқаради. Нафас йўллари, қон-томир хасталикларининг кучайишига, тўқималар фаолиятиниг бузилишига, тери, ошқозон-ичак ва кўз хасталикларининг кўпайишига сабаб бўлади.

Тадбирда давомида ўқувчилар ўзларининг ҳар ҳил чиқишлари  билан фаол иштирок этишди.