Ultimate magazine theme for WordPress.

Умумҳалқ экологик хайрия ҳашари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  2019 йил 22 январдаги 41-ф сонли фармойиши, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш Давлат қўмитасининг 2019 йил 23 январдаги 33-сонли буйруғи ва Вилоят ҳокимининг 2019 йил 23 январдаги Ф-3 – сонли фармойиши ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармасининг 2019 йилнинг  24 январдаги 9-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 26 январ куни вилоятимизда “Умумҳалқ  экологик хайрия ҳашари” ўтказилди.

Бугунги кунда Орол денгизининг суви қуриган майдонларида шамол натижасида юзага келадиган кучли қум, туз ва чанг бўронлари таъсирини камайтириш ҳамда минтақада экологик аҳволни яхшилаш устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан БМТнинг Оролбўйи минтақаси учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида траст жамғармаси ташкил этилди.

Оролбўйидаги экологик ҳалокат оқибатларини юмшатиш борасидаги ташаббуслар ва саъй-ҳаракатларни  қўллаб-қувватлаш бўйича жойлардаги жамоатчилик вакилларининг таклифларини ҳисобга олиб минтақада экологик ҳолатни ва аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида Экологи ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон экологик ҳаракати, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоатчилик вакилларининг умумхалқ экологик  хайрия хашари ўтказиш тўғрисида таклифлари мақулланди.

Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондига умумхалқ экологик хайрия ҳашаридан тушган маблағларни Орол денгизининг суви қуриган майдонларида ҳимоя ўрмонларини барпо этиш, минтақада экологик ҳолатни ва аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ва маънавия ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланади.

Умумҳалқ экологик хайрия ҳашари муносабати билан 2019 йилнинг 26 январь куни ўтказилган умумхалқ экологик ҳашарида амалга оширилган ишлар тўғрисида
МАЪЛУМОТ
26.01.2019 й. соат. 17-00
Туман (шаҳар) номи Ҳашарда иштирок этган фуқаролар Ҳудудни Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш бўйича Жалб этилган техника воситалари сони Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилган беминнат мурувват ёрдамлари бўйича
Жами сони Шундан, ёшлар сони Ободонлаштирилган майдон  /ГА/ Чиқариб ташланган маиший ва қурилиш чиқиндилари миқдори /тн/ Тозаланган ариқ ва лотоклар /км/ Ободонлаштирилган қабристонлар сони Ободонлаштирилган зиёратгоҳлар сони Шакл берилган ва оқланган дарахтлар сони Уй-жойлари таъмирланган оилалар сони Таъмирланган уй-жойлар ҳажми             /м2/ Сарфланган маблағ миқдори (минг сўмда) Шундан: «Маҳалла» фонди ҳисобидан сарфланган маблағ миқдори   (минг сўмда) Моддий ёрдам кўрсатилган эҳтиёжманд оилалар сони Шундан: Моддий ёрдам кўрсатилган ногиронлар ва ёлғиз қариялар сони Сарфланган маблағ миқдори   (минг сўмда) Шундан: «Маҳалла» фонди ҳисобидан сарфланган маблағ миқдори  (минг сўмда)
1. Навоий шахри 60 925 27 696 149,6 186,7 92,4 1 0 57 231,9 104 16 1 475 8 000 0,0 112 27 18 450 0,0
2. Зарафшон шахри 36 093 8 640 105,6 120,7 69,6 2 0 21 319,8 72 10 705 5 700 0,0 63 25 10 100 0,0
3. Кармана тумани 45 775 18 004 162,3 157,8 65,9 45 6 29 915,4 77 19 1 525 9 700 0,0 112 34 19 900 0,0
4. Конимех тумани 17 645 4 978 92,0 129,2 47,9 48 1 12 936,8 40 10 745 5 200 0,0 62 16 10 500 0,0
5. Қизилтепа тумани 60 711 35 179 183,6 220,3 85,8 87 12 31 702,0 81 21 1 745 10 900 0,0 133 34 24 350 0,0
6. Навбаҳор тумани 41 276 16 852 130,7 156,6 58,8 55 10 31 014,5 67 16 1 446 8 600 0,0 101 28 17 350 0,0
7. Нурота тумани 43 271 15 320 119,7 147,4 64,0 50 6 31 276,8 52 14 1 235 7 250 0,0 125 27 20 700 0,0
8. Хатирчи тумани 91 167 37 516 232,0 231,2 105,7 140 2 60 999,4 89 22 2 075 11 600 0,0 160 35 27 250 0,0
9. Учқудуқ тумани 13 051 4 149 67,5 109,3 35,4 27 5 12 625,9 49 16 1 025 8 500 0,0 60 17 10 350 0,0
10. Томди тумани 6 836 2 765 36,4 41,1 29,9 38 0 10 666,1 39 17 1 145 9 200 0,0 61 16 9 450 0,0
Вилоят бўйича жами 416 750 171 099 1 279 1 500 655 493 42 299 689 670 161 13 121 84 650 0,0 989 259 168 400 0,0