Ultimate magazine theme for WordPress.

Учқудуқ туманида Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Жорий йилнинг 27 ноябр куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Учқудуқ тумани инспексияси инспекторлари томонидан экологик ҳавфсизликни таъминлаш мақсадида, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиши ҳолати аниқланди. Экологик рейд табири жараёнида Учқудуқ тумани “Мустақиллик” МФЙ ҳудудида чиқиндилар белгиланмаган жойга  ташлаётганлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан бир нафар ҳуқуқбузар Тозтамуродов Марат Муратбаевичга баённома расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг  91-моддаси 2- қисми билан жавобгарликга тортилиб энг кам иш ҳаққининг ярим баробарида маъмурий жарима қўлланилди.