Ultimate magazine theme for WordPress.

Фуқаро мурожаати эътибордан четда қолгани йўқ

Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига Навбаҳор тумани тумани Қоражон МФЙда истиқомат қилувчи К.Сапаровнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишонч телефони” орқали юборилган мурожаати келиб тушди.

Фуқаро К.Сапаровдан келиб тушган “NAVOIYAZOT” АЖ тўғрисидаги мурожаат вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари томонидан ўрганилди.

“NAVOIYAZOT” АЖ  1964 йилда ташкил топган. “NAVOIYAZOT” АЖда 79 та ишлаб чиқариш цехлари, улардан 36 таси асосий цехлар, 43 таси ёрдамчи цехлар фаолият юритади. Бу цехларда азот кислотаси аммиак, аммиакли селитра, азот-фосфорли ўғит, аммоний сульфати, тиомочевина, цианли натрий, нитрон толаси, сирка кислотаси, хлорид кислотаси каби  кимёвий махсулотлар ишлаб чиқарилади.

Навоий шаҳрида Гидрометеорология бошқармаси  томонидан   атмосфера ҳавосининг ифлосланишини  назорат  қилиш учун 3 та  стационар ва 1 та кўчма кузатув постлари фаолият юритиб келмоқда. Постларда  атмосфера ҳавосидаги ифлослантирувчи  моддалар:  чанг, олтингугурт  оксиди, углерод  оксиди, азот оксиди, азот икки оксиди, озон, фенол ва аммиак моддалари бўйича намуналар олинади ва уларнинг таркибига  кимёвий таҳлиллар ўтказилади.

“NAVOIYAZOT” АЖ  санитар таҳлилхонасида  тасдиқланган режа жадвал асосида  турғун манбалардан ташланаётган зарарли моддалар миқдори, цех ва бўлимлардаги ишчи зонаси, санитар ҳимоя ҳудуди, шламонакопитель ҳудуди атрофидаги аҳоли пунтларида таҳлиллар олиб борилади.

            Навоий вилоят экология ва атроф муҳитни муҳлфаза қилиш бошқармасининг “Атроф муҳитни ифлосланишини мониторинг қилиш” бўлими томонидан тасдиқланган мониторинг режа жадвалига кўра “NAVOIYAZOT” АЖ  атмосфера ҳавосига  зарарли моддалар ташловчи салмоқли манбаларида  мониторинг  олиб борилади.

2019 йилда  Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасига келиб тушган шикоятларнинг асосий қисмини Навоий шаҳар аҳолисининг “NAVOIYAZOT” АЖ иш фаолияти давомида атмосфера ҳавосига ташлаётган газлари безовта қилаётганлиги тўғрисидаги мурожаатлар ташкил қилган.

Корхонада зарарли газлар миқдорининг белгиланган меъёрлардан юқори бўлишининг сабаби технологик ускуналарининг 50 йилдан ортиқ  ишлатилиши, ишлаб чиқариш технологияси ва ускуналарнинг физик ва маънавий эскирганлигидир.

Бу муаммоларни бартараф қилиш, Навоий шаҳри ва атрофида жойлашган туманларнинг экологик барқарорлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини барпо этиш мақсадида “NAVOIYAZOT”  АЖда   Президентимиз қарорлари асосида янги технологияни жорий қилиш бўйича қуйидаги йирик инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда:

 1.Хитой технологияси асосида поливинилхлорид (ПХВ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуаси.(ПҚ №2272 16.12.2014й)

2.Япония технологияси асосида Аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришлари қурилиши.(ПҚ 32372 21.07.2015й)

3.Швецария технологияси асосида азот кислотаси ишлаб чиқаришини ташкиллаштириш (ПҚ №2521 15.04.2015й).

 2019 йил 28 декабр куни Мухтарам Президентимизнинг Навоий шаҳрига ташрифларида Хитой технологияси асосида поливинилхлорид (ПХВ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасининг рамзий тугмаси босилди.

Бу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида атмосфера ҳавосига ташланадиган азот оксидлари, аммиак, хлорид кислотаси миқдори  кескин камаяди. Швецария технологияси асосида азот кислотаси ишлаб чиқариш корхонаси ишга тушиши билан эски аммиак ишлаб чиқариш 1 ва 2 навбати ва азот кислотаси ишлаб чиқариш цехи (5-цех) фаолияти бутунлай тугатилади.

Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Ахборот хизмати