Ultimate magazine theme for WordPress.

Чеклов ва тозалик

Жаннатмакон диёр, жонажон ватан, шарқироқ сувларга бой, такрорланмас сўлим табиат, киндик қонимиз тўкилган она замин, дунёнинг хеч қайси жойида йўқ.

Она табиатга эхтиёткорана муносабатда бўлишимиз қомусимизда ҳам белгилаб қўйилган, қолаверса хукуматимиз раҳбари юртбошимиз томонидан алоҳида этибор қаратиб келинмоқда. Жумладан: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 майдаги “Маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3730-сонли қарори бунга яққол мисол бўла олади.

Ушбу қарорда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қалинлиги 40 микрондан кам бўлган полимер плёнкали пакетларни ишлаб чиқариш (экспорт учун ишлаб чиқариладиган, тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган, хўжаликда фойдаланиш учун рулонларда сотиладиган полимер плёнкали пакетлар, шунингдек, биологик чирийдиган полимер материаллардан тайёрланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланиши кўрсатиб ўтилган.

2019 йил 1 январдан бошлаб полимер плёнкали пакетларни бепул бериш, уларнинг нархини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиладиган товарлар нархига қўшиш, шунингдек, уларни ўз таннархидан паст нархларда сотиш (тутқичсиз ва товарларнинг ажралмас қисми ҳисобланган пакетлар бундан мустасно) тақиқланиши белгилаб қўйилган.