Ultimate magazine theme for WordPress.

“Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ҳамда аралаш ҳолда ташланишига йўл қўймаслик”

Жорий йилнинг 10 май куни Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмишни ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ходимлари томонидан  Навоий шаҳар 8-умумий ўрта таълим мактабида “Чиқиндиларни белгиланмаган жойларга  ҳамда аралаш ҳолда ташланишига йўл қўймаслик” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрелдаги  ПҚ-2916-сонли “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун моҳияти ва ушбу қарор ижроси бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини ошириш мақсад маҳалланинг озодалиги ва ободлигини таъминлаш ва ҳамда келажак авлодни ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш.

Урбанизация жараёни жадаллашгани кейинги йилларда мамлакатимиз аҳолисининг ҳаёт даражаси тобора юксалиб, кундалик турмуш қулайлашиб бормоқда . Давлатимиз раҳбарлари бошчилигида фуқароларнинг ўзлари ҳам бунёдкорликка интилиб,бугун кечагидан , эртага эса бугунгидан яхшироқ яшаш илинжида ҳаракат қилмодалар. Бундай қулайликларнинг ижобий томонларига шубҳа йўқ. Аммо бу жараённинг экологик оқибатлари нимага олиб келиши мумкинлигини ҳам унутмаслик керак. Гап шундаки, жаҳон миқёсида урбанизация жараёни ривожлангани сари унинг салбий экологик оқибатлари тобора кўпроқ сезилмоқда. Глобал масштабда олиб қараганда, шаҳар аҳолисининг ўртача умр кечириши қишлоқда яшовчилардан кўра етти йилга қисқалиги фикримиз исботидир.Бунинг сабаблари қўйидагилар: шаҳарларда транспорт воситаларининг кўпаётганлиги, маиший чиқиндиларнинг ниҳоятда кўплигидир.