Ultimate magazine theme for WordPress.

“Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни тўғри ташкил этиш”

Жорий йилнинг 14 май куни Навоий вилояти Хатирчи туманидаги “Ўзбекистон” МФЙда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси Хатирчи туман масъул  инспектор ходимлари томонидан “Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишни тўғри ташкил этиш” мавзусида учрашув ташкил этилди. Учрашувда маҳалла раиси ва фаоллари иштирок этдилар. Ўзбекистон Республикаси  Президентиниг “2017-2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амлга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2916-қарорлари қабул қилиниб, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш тубдан такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси  Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 июндаги “Ўзбекистон Республикаси  Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси  тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги  368-сонли қарорига асосан Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тўпланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси ташкил этилди.