Ultimate magazine theme for WordPress.

“Чўлланиш ва қурғоқчиликнинг салбий оқибатлари”

Жорий йилнинг 20-июнь куни Навоий шаҳридаги 1-сон болалар — ўсмирлар спорт мактабида “17 июнь  Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” мунособати билан  “Чўлланиш ва қурғоқчиликнинг салбий оқибатлари” мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ходимлари, Навоий шаҳридаги “Бинокор” маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари ва фаоллари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси фаоллари қатнашдилар.

 “17 июнь  Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши кураш куни” (World Day to Combat Desertification and Drought) 1995-йил 17-июндан бошлаб нишонланиб келинмоқда.  БМТ нинг Бош ассамблеяси 49-сессиясида (1995-йил 30-январдаи № A/RES/49/115-сонли резолюциясида) ўрнатилган.

 2005- йилдаги маълумотларга қараганда ҳар йили чўлланиш ва қурғоқчилик натижасида  40 млрд АҚШ долларидан ортиқ кишлоқ хўжалиги маҳсулотлари йўқотилар экан. Бизнинг минтақамиз ҳам бу глобал муаммо четлаб ўтмади. Бу эса муаммонинг нақадар муҳимлигидан далолат беради.

Мактабда бўлиб ўтган давра суҳбати савол-жавоб ҳамда фикр-мулоҳазаларга бой тарзда бўлиб ўтди.