Ultimate magazine theme for WordPress.

“Шаҳримиз тозалиги соғлигимиз гарови “

Жорий йилнинг 18 май куни Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 9-умумий ўрта таълим мактабида  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза  қилиш бошқармаси Зарафшон шаҳри масъул ходимлари томонидан “Шаҳримиз тозалиги соғлигимиз гарови “ мавзусида  давра суҳбати бўлиб ўтди. А.Азизов: Навоий вилояти Ўзбекистон Республикасининг энг йирик ҳудудларидан бири ҳисобланади. Навоий вилоятида Республика яйловларининг 42 фоизини ташкил этади. Ҳаво океани, сув ҳавзалари ва тупроқнинг турли зарарли моддалар билан мунтазам ифлосланиб бориши натижасида вилоятда етиштирилаётган озиқ-овқат, мева сабзавот ва полиз маҳсулотларининг сифат таркиби кун сайин ёмонлашиб бормоқда. Ҳаво, тупроқ ичимлик суви ва озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланганлиги вилоят аҳолиси айниқса, ёш болалар орасида касалликларнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда, дейишга тўла асос бор. Навоий вилоятида, жумладан, Зарафшон шаҳрида ҳам атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасида қатор фойдали тадбирлар режалаштирилди. Навоий вилоятида бу тадбирларни амалга ошириш учун ҳамма корхоналар жамоатчиликлари фаол иштирок этишмоқда, жумладан, ўқув юртлари талаба, ўқувчилари иштирокида ҳар ойда ҳашар ва тозалик кунлари ўтказилади. Шаҳримиз тозалиги йўлида ҳаммамиз бирлашиб ҳаракат қилсак бир мунча яхши натижага эришган бўламиз. Яшаб турган ҳудудимиз, шаҳримиз қанчалик тоза-озода бўлса, соғлигимиз ҳам шунчалик яхшиланади.