Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик барқарорликни сақлаш инсоний бурчимиз

 

Истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ, мамлакатимизда табиатни муҳофаза қилиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, табиий муҳитни асраб-авайлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий – иқтисодий ва ташкилий асослари яратилди. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси асосида табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва аҳолини экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қатор қонун ва қонун ости хужжатлар қабул қилинди. “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 4-моддасида фуқороларнинг хаёт учун қулай атмосфера ҳавосига эга бўлиш ҳуқуқи ва уни сақлаш соҳасидаги мажбурятлари кўрсатиб ўтилган бўлиб, унда “Фуқоролар атмосфера ҳавосини авайлашлари, унинг ифлосланишига, камайишига ва унга физикавий омиллар зарарли таъсир этишига олиб келувчи ҳаракатларни   қилмасликлари шарт” эканлиги қайд этилган. Лекин юқорида кўрсатилган қонун талабларига риоя қилмайдиган мансабдор шахслар ҳам учраб туради. Навоий вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор рейд вақтида жорий йилнинг 8 август куни Навоий шаҳар “Бунёдгор қурилиш мантаж” МЧЖ га қарашли бўлган кўп қаватли бинонининг паст қисмининг мумлаш учун очиқ алангада бутум эритаётганлиги аниқланди. Бу билан “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисид”ги қонуннинг 88-моддаси 1-қисми билан “Бунёдгор қурилиш мантаж” МЧЖ иш юритувчиси С.Сафаровга нисбатан энг кам ойлик иш ҳаққининг 3 баробари миқдорида (552900сўм) жарима қўлланилди.

Инсон  ва жамиятнинг табиатга таъсирининг қисқача таҳлили шуни кўрсатиб турибдики, табиатни бузувчи асосий омил бу инсонларнинг ўз эҳтиёжларини қондириш жараёнида унга нотўғри, нооқилона муносабатда бўлишлари экан. Табиатга инсоннинг салбий таъсирини олдини олишнинг асосий йўли табиат ва жамият қонунларини тўғри тушуниш ва улардан инсон манфаатлари йўлида оқилона фойдаланишдир.