Ultimate magazine theme for WordPress.

“Экологик дунё қарашнинг шаклланиши”

Жорий йилнинг 25 июль куни Навоий шаҳар “Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғинида “Экологик дунё қарашнинг шаклланиши” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Ушбу давра суҳбатида Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари ҳамда “Зарафшон” МФЙ фаоллари иштирок этдилар. Экологик дунёқараш деганда, авволо, табиатга меҳр билан муносабат тушунилади. Аслида экологик дунёқараш табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги илмий-назарий билимлар мажмуаси, ҳукмрон иқтисодий, сиёсий, мънавий қарашларни ва оддий кундалик тасаввурларини ўз ичига олади. Экологик дунёқараш инсониятнинг тарихий ривожланиш жараёнида вужудга келган илмий-назарий ғояларнинг муайян мажмуаси бўлмасдан, жамиятда яшаётган шахсларниниг руҳий ҳолатларини, ҳиссиётлари, кайфиятлари ва интилишларини ҳам ўз ичига олади, ҳамда турли ижтимоий онг шаклларининг экология нуқтаий  назаридан баҳоланиши муштараклашувини ифодалайди. Умумий дунёқарашнинг таркибий қисми бўлган экологик маданият кенг ва тор маъноларда инсониятнинг ижтимоий-тарихий амалиёти жараёнида, атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган моддий ва маънавий қадриятлар мажмуасидир. Тор маънода эса кишиларнинг амалий ва назарий фаолияти табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги маданият деб қараш мумкин.