Ultimate magazine theme for WordPress.

“Экологик муаммоларнинг асосий йўналиши ва уларни ҳал этиш борасидаги вазифалар”

Жорий йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Президентининг 2017 йил 14 мартдаги “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги   ПҚ-2833-сонли Қарори ижросини таъминлаш юзасидан Навоий шаҳар “Орзу”МФЙда “Экологик муаммоларнинг асосий йўналиши ва уларни ҳал этиш борасидаги вазифалар” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Ушбу давра суҳбатида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари, маҳалла фаоллари, ИИБ ходимлари иштирок этдилар.

  Мавзу  юзасидан  Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси шаҳар бўлими 1-тоифали инспектори:  Ш.Темиров:

      Она сайёрамиз бениҳоя кўркам қилиб яратилган. Инсон ақл-идроки мўжизалар яратишга қодир ва нозир. Эл-юртимизни безатадиган , яшнатадиган, маъмурчилик диёрига айлантирадиган, бу дунёда жаннат яратадиган инсон жанобий олийларидир. Ва аксинча, дунёни дўзахга айлантирадиган ҳам шу инсонларнинг ўзидир. Демак, барча муаммолар сабабчиси инсон экан, уларни ҳал қилиш ҳам унинг фаолиятига боғлиқ. Экологик инқирознинг кескинлашиб, ҳаёт-мамот масаласига айланиши билан жамиятнинг ривожланиши экологик фаорлият самадорлигига боғлаш зарурияти вужудга келди. Яқин келажакда моддий неъматларнинг қиймати, иқтисодий арзончилик, юқори сифатли, эстетик жамиятлари эмас, балки экологик кўрсаткичлари белгилаб туришига шубҳа йўқ.

Агарда биз Экологик ходимлар билан маҳалла ўртасида якдилликда ишлар амалга оширилса, шаҳримизнинг озодалиги менимча бир мунча яхшиланади. Шаҳарни тоза кўркам сақлаш учун “Экоҳашар” ташкил этиб туриш зарур. Шаҳарнинг, маҳалланинг обод бўлиши  уша ерда истиқомад қиладиган кишиларнинг экологик маданиятига боғлиқ.