Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик муаммолар ечимига амалий ишлар орқали эришилади.

Экологик муаммолар ечимига амалий ишлар орқали эришилади.

     Жорий йилнинг июль ойида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекциясига “Дамас” автомашинаси тақдим этилди. Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Чиқиндиларни йиғиш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи А.Жалилов: Ушбу берилган “Дамас“ автомашинаси ишларимиз самарадорлигини  янада оширишга хизмат қилади. Юртимизда бошқа соҳалар қатори экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг қулай табиий муҳитга эга бўлиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, табиий ресурслардан оқилона ва самарали фойдаланиш, юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф этиш масалаларига ҳам жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, жумладан, ёш авлод онгида она табиатни асраб-авайлаш, унга дахлдорлик ҳиссини кучайтириш бўйича ҳам муайян ишлар рўёбга чиқарилмоқда.