Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзод махсус тайёргарликдан ўтади

Экологик назоратнинг жамоатчи инспекторлигига номзодларни махсус тайёргарликдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ҳуқуқий ахборот” каналининг хабар беришича, низомга мувофиқ номзодлар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарликдан ўтишлари лозим бўлиб, фуқаролар экологик назоратнинг жамоатчи инспектори бўлиш учун махсус тайёргарлик курсларига бепул қабул қилинади

Бунинг учун яшаш жойидаги фуқаролар йиғинларининг экология комиссиясига ёки экология соҳасида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотига ариза билан мурожаат қилиши лозим.

Номзод маъқулланган тақдирда Атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ходимларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказига номзодни махсус тайёргарлик курсларига юбориш тўғрисида расмий хат киритилади.

Махсус тайёргарлик курсларидан муваффақиятли ўтган номзодларга экологик назоратнинг жамоатчи инспектори гувоҳномаси берилишига асос бўладиган сертификат берилади.

Манба:https://kun.uz/news/2018/07/24/ekologik-nazoratning-zamoatci-inspektorligiga-nomzod-mahsus-tajergarlikdan-utadi