Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Биохилмахилликни муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан Конимех туман ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилди. Экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Конимех тумани «Кора ката» овул фуқаролар йиғини ҳудудида ўша ҳудудда истиқомат қилувчи фуқаро томонидан ўзига тегишли бўлган ТОЗ-16 т/р-177050 ов қуроли билан ов қилиш йўлланмаси йўқлиги ҳамда ов қилиш жойини белгиламасдан ов қилиб юрганлиги аниқланиб, ушбу фуқаро ўз ҳатти ҳаракатлари билан Ўзбекитон Республикаси 2016 йил 19 сентябрдаги “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ЎРҚ-408 қонунининг 33-моддаси талабларини бузганлиги учун ушбу қонуннинг 53-моддасига асосан жавобгар бўлади ҳамда Ўзбекитон Республикаси МЖтКнинг 90 моддаси 1-қисмига асосан маъмурий жавобгарликка тортилди.