Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Учқудуқ туман ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан Учқудуқ туман Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан “Навоий” МФЙ ҳудудида рейд назорат тадбири ўтказилганда 11-кичик туман 19-дом атрофида қуримаган дарахтларнинг шохларини Учқудуқ туман инспекциясининг рухсатисиз кесиб ташланганлиги бўйича қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Ушбу қонун бузилиш ҳолати бўйича инспекция бошлиғи Н.Насриддинов томонидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш  ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 37-моддаси талабларини  бузганликлари учун, МЖтКнинг 162 моддаси билан 1 млн 115 минг жарима қўлланилди ҳамда 66 минг 900 сўм. табиатга етказилган зарари ундирилди. Фуқарога тушунтириш ишлари олиб борилди яъни бу ҳолат юзасидан табиатимизга ўсимлик дунёсига зарар етказганлигини  тушунтирилиб тарғибот ишлари амалга оширилди бошқа бу ҳолатни такрорламасликга сўз беришди.