Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг      17 октябр куни Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

    Зарафшон шаҳар Даугузтау қўрғони ҳудудида Зарафшон шаҳар Дагузтау қўрғони яқинидаги муҳофаза этиладиган чўл ҳудудидан Зарафшон шаҳар  Алишер Навоий МФЙ да истиқомат қилув фуқаро томонидан ноқонуний равишда ҳўл ва ўсишдан тўхтамаган саксовул буталарини синдириб, олиб келаётган вақтида қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 290-сонли қарорнинг “Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш тўғрисидаги”14-иловасига асосан ҳамда “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш  тўғрисидаги” қонунинг 37-моддасини бузганлиги учун шу  қонуннинг 51-моддаси билан жавобгарликка тортилди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79 модданинг 1-қисми билан энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан яъни.2 млн 230минг сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 3 млн 122 минг сўм  ундирилди.