Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Кармана туман инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг  октябр ойида Кармана туман ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда 1 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Инспекциянинг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш инспектори томонидан “Нурафшон” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро томонидан қум-тош юкловчи эксковатор ковлаб юклаётганлиги аниқланиб Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги  қонуннинг 52-моддалари талаблари бузилди. Ушбу фуқарога МЖтКнинг  70-моддаси 1- қисми билан жавобгарликга тортилиб, 2 млн 300 минг мамурий жарима қўлланилди.