Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Зарафшон шаҳар инспекцияси инспекторлари томонидан жорий йилнинг ноябр ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

Навоий вилояти Зарафшон шаҳар “Мурунтау” кўрғонида яшовчи фуқаро 2019 йил 1 ноябр куни Камаз автомашинасида Томди тумани “Утемур” кўрғонидан саксовул ўсимлигини ўсишдан тўхташ даражасигача шикаст етказиб саксовул бўталарини олиб кетаётганлиги аниқланди. Ҳуқуқбузар томонидан саксовул буталарини олиб кетаётган вақтда Зарафшон шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси ходимлари томонидан тўхтатилди.

Бу ҳаракати учун фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонуннинг 33-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 290-сонли қарорининг талабларини  бузилганликлари учун МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисмига асосан жавобгар деб топилиб 2230000 сўм жарима жазоси қўлланилди ва 3746400 сўм миқдорида табиатга етказилган зарар ундирилди.