Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик ҳавфсизликни таъминлаш экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига амал қилиниши ҳолати юзасидан 2019 йил 6 –декабр куни Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Томди туман инспекцияси инспекторлари томонидан тезкор экологик рейд ўтказилди. Рейд давомида Зарафшон шаҳар 1-кичик туман 8-уй 19-хонаданда яшовчи фуқаро Нажмидинов. Д томонидан Томди тумани Томдибулоқ ОФЙ ҳудудидан махсус техник қурилмаларсиз очиқ аланга олдириб эритаётган вақтида аниқланди. Ўзбекистон Республикаси “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида” ги қонуннинг 29-моддасида назарда тутилган талабларини бузганлик ҳолати аниқланди. Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88 – моддаси 1-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорда жаримага тортилди.