Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд назорат тадбири ўтказилди

Конимех туман ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда 1 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди.

2019 йил 02 сентябр куни Конимех тумани Пахтакор овулида яшовчи фуқаро томонидан Пахтакор овулидаги чўл ҳудудларида 2 метр куб саксовул ўсимлик буталарини синдириб олиб Дамас русумиги автомашинага юклаб олиб кетаётган ҳолати аниқланди.

Ушбу қонун бузилиш ҳолати юзасидан фуқарога Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар Дунёсини муҳофаза қилиш дунёсидан фойдаланиш тўғрисидаги қонунинг 37-моддаси талабларини бузилганлиги учун МЖтК 79-моддаси 1-қисми бўйича жавобгарликка тортилиб жарима ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сонли қарорига асосан табиатга зарар қўлланилди.

Юртимизнинг Навоий, Бухоро, Қорақалпоғистон сингари минтақаларидаги катта-катта майдонларда ўрмондек бўлиб ўсиб ётган саксовулзорлар кўзга ташланади. Саксовулнинг гуллашини кўрсангиз, табиатнинг нақадар мўъжизакор эканига амин бўласиз. Миллион йиллардан буён саксовулзорларда судралиб юрувчилар, кемирувчилар, қўйингки, барча жонзотлар яшайди. Саксовул фақатгина чўл, ярим чўл, адирликлардагина ўсади. Қайсидир маънода бу ўсимликни чўлнинг ҳақиқий кўрки, дейиш мумкин. Негаки, улар кучли шамол «оқизиб» юрадиган кўчма қумларни тўсиб, барқарорлаштириб туради. Қолаверса, чўл ҳайвонлари жазирамада унинг соясидан паноҳ топади. Саксовулзорлар биринчидан, ҳавони тозаласа, иккинчидан, унинг илдизлари қум барханларининг кўчиб юришига барҳам беради.