Ultimate magazine theme for WordPress.

Экологик рейд тадбири ўтказилди

Навоий шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси инспекторлари томонидан  Навоий шаҳар ҳудудида  экологик рейд назорат тадбири ўтказилганда 2 та қонун бузилиш ҳолати аниқланди. Инспекциянинг Сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш инспекторлари томонидан “Янгиобод” МФЙ да истиқомат қилувчи фуқаро кўп қаватли бино томида қўлбола мосламада очиқ ҳавода битум аланга олдириб ёққанлиги учун фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикасининг “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 21- моддаси талабларини бузганлиги учун МЖТКнинг 88-модда 1-қисми билан жавобгарликга тортилди ва жарима қилинди.

Шунингдек Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни назорат қилиш инспектори Д.Ниёзова томонидан “Чинор” МФЙда истиқомат қилувчи фуқаро қурилиш таъмирлаш чиқиндиларни белгиланмаган жойга жойлаштирганлиги учун фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги  қонуннинг 13-22-моддалари талаблари бузилиб, Ўзбекистон Республикаси “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг 30-моддаси ҳамда  МЖТКнинг  91-моддаси 1- қисми билан жавобгарликга тортилди ва жарималар қўлланилди.

Атроф табиий-муҳитга оқилона ёндашиш, чиқиндиларни белгиланган жойларга жойлаштириш кераклиги, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва биохилмахилликни асраш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот-тушунтириш ишлари олиб борилди.