Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология бошқармаси мутахассислари томонидан мурожат ўрганиб чиқилди

Кармана туман Кўҳна Қурғон маҳалласи Мирзачорбоғ кўчаси 101-уйда яшовчи фуқаро Тўраев Улуғбек Ботировичнинг  Ўзбекистон Республикаси Президентига Ишонч телефони орқали  2019 йил 18 августда 332449/19-сон билан руйхатга олинган “Паррандачилик фермаси фаолиятида ҳосил бўладиган бадбўй хиддан норозилиги ҳақидаги” мурожаати Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассислари томонидан жойига бориб ўрганилди.

          Фуқаро У.Тўраев хонадонига яқин жойда “SHAMS JAMOL” ИЧКга қарашли паррандачилик фермаси, қурилиши давом этаётган “Фибиртекс” МЧЖ иссиқхонаси ва фермер хўжаликлари жойлашганлиги кўрилди.

 Ўрганиш давомида паррандачилик фермасининг товуқ гўнги, “Фибиртекс” МЧЖ иссиқхонаси учун келтирилган қорамол нуриси ва фекал хиди, фермер хўжаликларида пахта мойдонларини суғориш учун келтирилган маҳаллий ўғит сифатида қорамол нуриси шарбат усулида оқизилаётганлиги аниқланди.

“SHAMS JAMOL” ИЧК қарашли паррандачилик фермасининг атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг якуний босқичи “Экологик оқибатлари тўғрсидаги ариза” экологик лойиҳаси учун давлат экологик экспертизасининг 2016 йил 12 мартдаги 197/16-сонли  ижобий хулосаси расмийлаштирилган.Ушбу лойиҳанинг амал қилиш муддати тасдиқланган кундан бошлаб 3 йил, ҳозирги кунда амал қилиш муддати тугаган. 2019 йил 15 мартда 01-26/510-сонли  чиқиш хати орқали  паррандачилик фермаси учун “Ифлослантирувчи моддаларнинг атмосферага чиқариладиган йўл қўйиладиган чекланган ташламалари” (ПДВ)”Чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши” (ПДО) экологик меъёрий хужжатлари ишлаб чиқилиб, экоэкспертизанинг ижобий хулосалари расмийлаштирилиши талаб қилинган, лекин ҳозирга кунгача бу талаб бажарилмаган.

          Экологик лойиҳага кўра  товуқ гўнги қишлоқ хўжалик ерларига компост қилиш учун олиб кетилиши кўрсатилган, ҳақиқатда эса корхона ҳудудидан ташқарида яъни чиқиш дарвозасининг ён тарафида ноқонуний равишда қўлбола иккита хандак қазилган ва товуқ гўнги вақтинча шу хандакларда тўпланмоқда, бу билан атроф муҳитни ифлослантирувчи қўшимча манба ҳосил қилинган.

           Ўзбекистон Республикаси “Экологик экспертиза тўғрисида”ги қонуннинг  11-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги қонуннинг21-моддаси, “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддаси талаблари бузилишига йўл қўйилган