Ultimate magazine theme for WordPress.

“Экология ва биз”

Жорий йилнинг 18-сентябр куни Навоий шаҳридаги 8- Мактабда “Экология ва биз” мавзуда тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳодимлари Навоий давлат педагогика институти профессор-ўқитувчилари, мактабнинг ўқтитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Тадбир давомида Президентимиз рахнамолигида табиатни асраб-авайлаш, экологик биохилма-хилликни сақлаш, экологиянинг инсон саломатлигига салбий таъсири билан боғлиқ ҳолатларнинг олдини олиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги таъкитланди. Табиат, атроф-муҳитни муҳофаза қитлиш, ёшларнинг экологик маданияти ва саводхонлигини ошириш, экологик вазиятни соғломлаштириш борасидаги ишлар самарадорлигини, мазкур жараёнда ёшларнинг иштирокини кенгайтириш хусусида фикр мулоҳазалар билдирилди. Тадбир давомида “Экология ва биз” мавзусида расмлар кўргазмаси “Кўзингни оч” номли ҳужжатли филм ҳамда ўқувчилар томонидан тайёрланган табиатни асрашни тарғиб қилувчи саҳна кўринишлари, рақслар ҳамда экологик тоза қишлоқ хўжалги маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилди. Тадбир сўнгида фаол қатнашган ўқитувчи ва ўқувчиларга фахрий ёрлиқлар топширилди.