Ultimate magazine theme for WordPress.

“Экология ва ёшлар”

Жорий йилнинг 1 июнь куни Навоий шаҳар 16-Давлат иқтисослаштирилган умумтаълим мактабида “Экология ва ёшлар” мавзусида учрашув ташкил этилди. Ушбу учрашувда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари, Ўзбекистон Экологик ҳаракати Навоий ҳудудий бўлинмаси координатори, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Навоий вилоят бўлими ходими, “Знамя дружбы” газетаси мухбири, Навоий шаҳар 16-Давлат иқтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар. Ушбу учрашувда Навоий вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутахассис ходимлари Экология тўғрисида ўқувчиларга тушунчалар бериб ўтдилар. Она сайёрамизда юз берган экологик муаммолар, танглик ва инқирозлар маълум маънода инсонларнинг табиат неъматлари, бойликларидан шавқатсизларча фойдаланиши, атроф-муҳитга масъулятсизлиги ва экологик маданиятнинг пастлиги билан боғлиқ эканлиги ҳеч кимга сир эмас. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг тараққиёти жараёнида жумладан, экологик ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишда экологик ҳуқуқий таълим –тарбия муҳим ва ҳал қилувчи ролини англаган ҳолда бу тизимни, унинг таркибий қисми бўлган фанларни такомиллаштириш устивор вазифалардан бири, деб белгиланган. Шундан сўнг ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларига соҳа мутахассисларидан жавоб олдилар ва ўзларининг табиатни асрашга доир фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Учрашувда фаол қатнашган ўқувчилар совғалар билан тақдирланди.