Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология инспекторлари Аэропорт ҳудудидан қум-шағал юклаётган фуқарога жарима қўллади

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича 2020 йилнинг февраль ойида Зарафшон шаҳар ҳудудида экологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниши ҳолати юзасидан тезкор экологик рейд назорат тадбири ўтказилди.

Назорат тадбири давомида 2020 йил  2 феврал куни Навоий вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасининг Зарафшон шаҳар Экология инспекцияси инспекторлари томонидан Зарафшон шаҳар ҳудудида рейд тадбири ўтказилди.  Зарафшон шаҳар худудида экологик рейд тадбири давомида Қизилтепа туманида Х.Хасан МФЙ ҳудудида яшовчи фуқаро Шарипов. Д Зарафшон шаҳар Аэропорт ҳудудидан белгиланмаган жойдан ўзбошимчалик билан қум-шағал юклаётган вақтида тўҳтатилди.

Ўзбекистон Республикаси “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги  қонуннинг 52-моддалари талаблари бузилди. Ушбу фуқарога МЖтКнинг  70-моддаси 1- қисми билан жавобгарликга тортилиб 2 млн 300 минг сўм маъмурий жарима қўлланилди.

Навоий вилояти Экология бошқармаси

 Ахборот хизмати