Ultimate magazine theme for WordPress.

Экология соҳасида янги тизим жорий этилади

Сўнгги йилларда республикада экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлигига зарарли таъсирининг олдини олиш, шунингдек, ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида техник ва технологик жараёнлар оқибатида юзага келаётган муаммоларни ҳал этишга янги ёндашувларни жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2018 йил 3 октябрдаги ПҚ-3956-сонли “Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида Давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, ҳудудий тузилмалар самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича “Ҳаракатлар стратегияси” ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси таркибида Биохилма-хиллик ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ва Чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши, тупланиши, сақланиши, ташилиши, утилизация қилиниши, қайта ишланиши, кўмилиши ва реализациясини назорат қилиш инспекцияси негизида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича инспекцияси ташкил этилмоқда. Ушбу қарор талабларидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси тизимининг, биринчи навбатда, ташкил этилаётган Инспекция, Республика бирлашмаси ва Марказ фаолиятини самарали ташкил этиш, Давлат экология қўмитаси тизими ходимлари фаолиятининг натижадорлигини тизимли танқидий таҳлил қилиш ва юклатилган вазифаларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли бажарилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш чораларини кўрилмоқда.

Давлат экология қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларини мустаҳкамлаш, шу жумладан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича туман (шаҳар) инспекцияларини қўшимча таъминлаш мақсадида, унинг тизимига 404 штат бирлиги киритилди. Қўшимча киритилаётган штатлар бирлигини давлат санитария-эпидемиология назорати марказларида штатлар сонини кераклигича қисқартирган ҳолда, уларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминланади. Янги ташкил этилаётган бўлинмалар штатларини ва жорий этилаётган лавозимларни малакали соҳа мутахассислари билан тўлдиришни таъминлашдан иборат.